жарҳ-таъдил
|
ҳадис ровийлари ҳақида ижобий ёки салбий фикр билдириш илми.
|
жасад
|
тана, гавда, жусса, мурда, ўлик, бадан.
|
жаҳаннам
|
дўзах, нор, жаҳим, сақар, тамуғ. Дин талабларини бажармаган гуноҳкорлар охиратда жазоланадиган жой.
|
жаҳмий
|
Жаҳм ибн Сафвоннинг (?–745) издошлари. Улар Қуръоннинг яратилганлиги ғоясини биринчи бўлиб айтган оқим аъзолари.
|
жаҳрий
|
ошкора, бошқалар эшитадиган оҳангда, эшиттириб.
|
жимоъ
|
эр-хотиннинг қовушмоғи, жинсий алоқа.
|
жоиз
|
ижозат берилган, йўл берилган, рухсат этилган, мумкин.
|
жойнамоз
|
намоз ўқиладиган тўшама, гилам.
|
жомеъ масжид
|
беш вақт намоздан ташқари, жумъа, таровеҳ, жаноза ва ҳайит намозлари ўқиладиган масжид.
|
жоҳилият
|
араб тарихининг исломдан олдинги, диний-маърифий ўзгаришлардан холи даври.
|
жувонмарг
|
ёш ҳолатда вафот этиш.
|
жуз
|
битта мавзуга оид ҳадислар тўпланган сайланма.
|
забур
|
Довуд алайҳиссаломга нозил бўлган илоҳий китоб.
|
завол
|
кетиш, йўқолиш, беҳуда, абас.
|
заиф
|
“Заиф” сўзи луғатда “Қовий” – “кучли”нинг зидди, яъни, “кучсиз” деганидир. Заиф – ҳасан сифатини унинг шартларидан бирининг йўқолиши туфайли ўзида тўлиқ жамламаган нарсага айтилади.
|