бани
|
авлод, болалар; қабила, қавм, уруғ-аймоғ.
|
бани исроил
|
яҳудийлар; Исроил фарзандлари.
|
бидъат
|
янгилик киритмоқ, янгитдан яратмоқ, номаъқул янгилик; дин ақидаларига хилоф янгилик. Қуръон ва Суннатга хилоф равишда пайдо бўлган ҳар бир одат ёмон бидъатдир. Пайғамбаримиздан кейин ислом динида янгидан пайдо қилинган ишлар, одатлар.
|
бинти
|
қизи. Масалан: Бинти Умар – Умарнинг қизи, Амина бинти Вали – Амина Вали қизи.
|
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
|
меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан (бошлайман).
|
боқий
|
абадий; чексиз; поёни йўқ; умрбоқий; битмас-тугунмас; мангу.
|
ботил
|
ёлғон, сохта; бефойда, бекор; сохта, асоссиз; фойдасиз, ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ишлар.
|
бут
|
санам; ҳайкал; икона.
|
вазир
|
давлат маъмурий бошқаруви раҳбари; шоҳнинг ёрдамчиси.
|
вазмин
|
оғир; босиқ.
|
валий
|
1. Дўст (Аллоҳнинг дўсти маъносида ҳам келади). Худога яқин одам. Аллоҳни яхши билган, унинг буюрганларини бажариб, гуно ишлардан ўзини сақлаган киши. 2. Эгаси; кишининг яқин қариндошлари.
|
ваҳий
|
Аллоҳ билан инсонларнинг пайғамбарлар орқали мулоқот йўли. Ваҳийни пайғамбарларга Жаброил алайҳиссалом олиб тушган. Шивирлаб, пичирлаб гапирмоқ.
|
ваъз
|
хитобат, маъруза, мавъиза, нутқ; яхшилик ва эзгуликка чақирувчи даъват.
|
виқор
|
салобат, келишганлик улуғворлик.
|
вирд
|
тарк қилмай доим бажариб туриладиган вазифа, дуо, зикр, тасбеҳ, салавот, тиловат.
|