Бўлимлар
Атама номи Атама
амир ал-мўминин мўминлар амири; араб халифалиги давридаги халифаларнинг унвони.
аммо баъд шундан кейин; демак; дарҳақиқат; хуллас; гапнинг индаллоси; инчунин.
амри маъруф яхши ишларга буюриш, ҳақ йўлга чорлаш.
амримаҳол имконсиз иш.
анбиё набий сўзининг кўплиги, пайғамбарлар.
ан-нос инсонлар, одамлар, кишилар, фуқаролар.
ансор ёрдамчилар, сафдошлар. Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобийлари. Маккадан 622 йил Мадинага ҳижрат қилиб борган муҳожирларга ёрдам берган мадиналик мусулмонлар жамоаси.
арафа билмоқ, танимоқ, тушунмоқ, маърифат ҳосил қилмоқ. Қурбон ҳайитидан олдинги кун. Ҳижрий-қамарий йил бўйича зулҳижжа ойининг (12-ой) тўққизинчи куни.
арафот Макка шаҳридан 20 км нарида жойлашган, узунлиги 11-12 км ва кенглиги 6,5 км бўлган водий. Ҳожилар арафа куни ушбу водийга бориб, қуёш ботгунга қадар ибодат билан машғул бўлишади. У ерда бўлиш ҳажнинг уч фарзидан биридир.
арвоҳ руҳлар.
Ассалому алайкум сизга тинчлик, саломатлик тилайман. Мусулмонлар ўзаро учрашганда ишлатиладиган саломлашув ибораси.
асҳоб саҳобалар, дўстлар, ўртоқлар, шериклар, сабоқдошлар; шогирдлар. Эгалари: Асҳоби каҳф – ғор эгалари.
ахбор хабарнинг кўплиги, хабарлар. Ҳадис олимларининг истилоҳида ахбор сўзи ҳадис сўзининг синоними шаклида қўлланилади.
аҳком Шариати исломияда бандалар бажариши, бажармаслиги шарт қилинган ва ихтиёрий ҳукмлар.
аҳли байт хонадон аҳли, Пайғамбарлар оиласи. Суннийлар бу тушунчага муҳаммад алайҳиссаломга яқин бўлган одамларни ҳам киритадилар. Шиалар Фотима, Али, Ҳасан, Ҳусайн ва уларнинг авлодлари билангина чегаралайдилар.