Бўлимлар
Атама номи Атама
аҳли китоб китоб аҳли, мазмунан ўз диний китобига эга бўлган халқлар. Ислом ақидасига кўра, мусулмонлардан олдин илоҳий китобга (Таврот, Забур, Инжил) эга бўлган умматлар. Аҳли китобга христианлик (насронийлар) ва яҳудийликка эътиқод қилувчилар киритилган.  
аҳрор Aҳрор - (араб. - "ҳур" сўзининг кўплиги) -исломда "ҳур", "озод" маъноларини англатувчи тушунча. Тасаввуфда уч хил асирликдан халос топган кишига "ҳур" унвони берилади. Биринчиси - ҳайвоний ва шаҳвоний ҳис-туйғуларни енгиб, уларнинг асирлигидан қутулиш. Бу мартаба номи - "ҳуррияти омма". Бу хусусият...
ашуро зулҳижжа ойининг ўн кунлиги. Ҳаж мавсуми кунлари.
ашҳурул ҳурум уруш қилиш ҳаром қилинган ойлар: муҳаррам, ражаб, зулқаъда ва зулҳижжа.
ашъария мотуридия каби ақидавий йўналиш. Унинг асосчиси – Абул Ҳасан Али ибн Исмоил (873–935).
аъён юқори мансабли, баланд мартабали кишилар; амалдорлар.
аълам билағон, энг олим, диний амалдор.
аъмол амаллар, ишлар, ибодатлар, вазифалар, инсоннинг қилган ёки қиладиган ишлари.
баён илми бир маънони турли таркибларга чуқур ва кенгроқ маъно олиш учун турли лафзлар билан келтиришни ўрганадиган илм.
байтул мақдис муқаддас уй. Қуддус шаҳрида қадимдан мавжуд бўлган, мусулмонлар, христианлар ва яҳудийларда муқаддас ҳисобланган ибодатхоналар. Шу муносабат билан Қуддус шаҳрининг ўзи ҳам байтул Мақдис деб ном олган.
байтуллоҳ Аллоҳнинг уйи; масжид; каъбатуллоҳ; Масжиди ҳарам, Макка шаҳридаги Каъба биноси.
байъат кишиларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат ҳақида берган ваъдалари.
балоғат вояга етиш, бўйига етиш; етуклик; болиғлик. 1. Балоғатга етган бола шариат қонун-қоидалари олдида масъул, амалларни бажаришга мукаллаф ҳисобланади. 2. Араб тили хусусиятларига оид фан. 3. Нотиқлик, сўзамоллик маҳорати, санъати. Фасоҳатли сўзлаш илми.
банда қул, итоаткор. Аллоҳ яратган, тақдири Унинг қўлида бўлган киши; Аллоҳнинг қули.
бандаргоҳ порт (кемалар тўхташ жойи).