Бўлимлар
Атама номи Атама
истиво масаласиақидавий масала; эгалик қилиш, олий бўлиш. ақидавий масала; эгалик қилиш, олий бўлиш.
истиғфор Аллоҳдан гуноҳни кечиришни, афв этишни сўраш.
ифтор оғиз очиш, рўзани очиш, рўзадор кишининг кун ботганда бирор нарса еб оғзини очиши.
ихтилоф ҳар хиллик, тафовут; қарама қаршилик, келишмовчилик, қарама-қарши ҳолат, зиддият, низо, бир-бирига зид фикрлар.  
ишқор ўсимлик тури.
кабира катта, йирик, улкан. Катта ва оғир гуноҳ.
кавсар жаннатдаги ажиб бир дарё ёки ҳовузнинг номи.
калима сўз, жумла, ибора, қисқа гап, гап бўлаклари.
калимаи шаҳодат гувоҳлик калимаси. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига иқрор бўлиш.
калом равон нутқ, жумла, гап, сўз. Ақида илми.
калом аҳли ақида илми билан шуғулланадиган кишилар.
калом илми Аллоҳнинг ёлғизлиги ҳақида баҳс юритиладиган илм.
каромат каромат, икром қилиниш, юқорилик, шараф. Ақлни лол қолдирадиган ғайритабиий ҳодисалар.
карромийлар 9–13 асрларда Бағдодда тарқалган илоҳиёт оқими. Асосчиси – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Карром (806–869).
касра араб ҳарфларининг пастига қўйиладиган ҳаракат. “И” товуши билан ўқилади.