Бўлимлар
Атама номи Атама
кафан дафн олдидан марҳумнинг жасади ўраладиган оқ мато.
каффорат қилинган гуноҳ учун эваз тўлаш ёки гуноҳ кечирилиши учун бериладиган маблағ.
каъба Ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси, Аллоҳнинг уйи.
кибр мағрурлик, такаббурлик, ўзини катта тутиш, ғурурланиш, ўзига бино қўйиш.
котиб ёзувчи, мирза, амалдор.
кофир Ислом динини эътироф этмаган, Аллоҳга ишонмаган,  ҳақиқатни била туриб имон келтирмаган, ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол деб даъво қилган, оғир гуноҳ ишларни қилган шахс.
коҳин ғойибдан хабар берувчи, фолбин, башоратгўй.
кубро катта, йирик, улкан, азим, улуғ.
куфр имонсизлик, имоннинг зидди; сатр, тўсмоқ; инкор этмоқ.
лавҳул маҳфуз муҳофаза қилинган лавҳ. Аллоҳ инсониятнинг тақдирларини ёзган улкан китоб.
мавзуъ тўқилган ҳадис, ёлғон ҳадис, сунъий равишда келтирилган ва ҳадисга нисбат берилган хабар.
мавқуф саҳобийга изофа берилган сўз, феъл ёки тақрир.
мавлолари раҳнамо, ҳомий, жаноб; бир шахсни ёки унинг ота-боболаридан бирини бирор киши қулликдан озод қилса, озод қилувчига ҳам озод қилинганга ҳам “мавло” дейилади.
мавлоно бизнинг жаноб, бизнинг хўжайин.
мавҳум номаълум, ноаниқ.