Бўлимлар
Атама номи Атама
масжиди набавий Мадинаи мунавварадаги пайғамбар алайҳиссаломнинг масжидлари.
масжиди ҳаром Маккаи мукаррамадаги масжид. Каъба ана шу масжид ичида жойлашган.
маслакдош маслаги (йўналиши) бир бўлган, ҳаммаслак, ҳамфикр инсон.
матн ҳадис истилоҳида санаднинг ниҳояси, яъни маънолардан ташкил топган ҳадиснинг лафзлари.
махлуқ яратилган нарса. Аллоҳ яратган олам шу жумладан инсон ва бутун жониворларнинг, ашё, ўсимлик олами, барча мавжудотнинг умумий номи. Қуръонга нисбатан ишлатилганда, унинг яратилмаганлиги, илоҳийлиги, мўъжизакорлиги назарда тутилган.
маҳшар тўпланиш, йиғилиш жойи. Инсонлар тирилиб, ўрнидан туриб тўпланадиган ва сўроқ қилинадиган кун.
маъсум сақланган, дахлсиз; гуноҳсиз, пок, беғубор, бегуноҳ, тоза.
мезон тарози; маҳшар майдонида инсонларнинг савоб ва гуноҳлари тортиладиган тарози.
мерос мол-мулк ёки мажбуриятларнинг эгаси вафот этиши билан бошқа шахс ихтиёрига ўтиши.
меҳроб саждагоҳ; намозда имом сажда қиладиган макон.
мийсоқ Аллоҳ таоло келажакда яратадиган барча бандаларининг руҳларини яратиб, улардан аҳднома олган кун.
милодий йил милодий тақвимга асос бўлган йил. Унинг маъноси – туғилиш. Исо алайҳиссаломнинг туғилишлари – 1-йилнинг 1 январидан бошланган.
минбар масжидда имом ваъз айтадиган баланд жой, кенг зинапояли супа.
миршаб тунги пойлоқчи, ҳарбий аскарлар бошлиғи.
мисвок тишни тозалайдиган восита. Ҳадисларда унинг суннатлиги айтиб ўтилган.