мавъиза
|
маъруза.
|
мадраса
|
дарс ўқитиладиган жой, дарсхона, диний ўқув юрти.
|
мажлис
|
ўтириш жойи; кенгаш, йиғилиш, илмий баҳс-мунозара ёки диний дарслар ўтказиладиган йиғин.
|
мажнун
|
жинни, девона, савдойи.
|
мажусий
|
қуёш ёки оловга сиғинувчи одам.
|
мазлум
|
зулм кўрган.
|
мазҳаб
|
йўналиш, оқим, йўл, таълимот. Исломда диний ҳуқуқ тизимлари ва йўналишлари.
|
мақомат
|
даража, поғона, мартаба.
|
макруҳ
|
рад этилган, қораланган, номақбул. Шариат ҳукмларидан бири, жазога сабаб бўлмайдиган, аммо ислом қонун ва меъёрларига уйғун келмайдиган номақбул ҳисобланган амал. Шариатда ҳаромдан бироз енгил ҳисобланган амал.
|
мандуб
|
тавсия этилган, лозим топилган.
|
мансух
|
бекор қилинган; ўчирилган. Аввалги ҳукмнинг кейингиси билан бекор қилиниши. Қуръоннинг айрим оятларини билан айрим оятларининг, баъзи ҳадислар билан баъзи ҳадисларнинг амалдан қолиши. Шу каби оят ва ҳадис – “мансух”, уни бекор қилувчи эса – “носих” деб аталади.
|
мантиқ
|
балоғат илми, фасоҳат билан сўзлаш.
|
марсия
|
инсон вафот этганда унинг яхшиликларини эслаб айтиладиган шеър.
|
масжид
|
сажда қилинадиган, намоз ўқиладиган жой, ибодатхона.
|
масжиди ақсо
|
узоқдаги масжид. Қуддус шаҳридаги яҳудийлик анъанасида муқаддас ҳисобланган қадимий ибодатхона (Сулаймон ибодатхонаси). Қуръонда шу ном билан тилга олинган. Мусулмонларнинг илк қибласи.
|