Бўлимлар
Атама номи Атама
муаллақ  ҳадис ровийларининг саҳобадан пастдаги табақа ва ҳоказо бир ё ундан кўп ровийнинг тушиб қолиши.
муаррих тарихчи, тарих илми билан шуғулланадиган киши.
мудаллис алдоқчи, фирибгар, қаллоб, ёлғончи, алдамчи, ҳадисларни сохталаштирувчи
мударрис дарс берувчи, ўқитувчи, педагог, сабоқ берувчи, устоз, муаллим, домла.
мужаввид Қуръони каримни тажвид билан ўқийдиган киши.
мужаллад том, жуз
мужтаҳид интилувчи, ғайрат қилувчи. Ижтиҳод қилиш даражасига етган фақиҳ олим. Ўрта асрларда исломда ижтиҳод ҳуқуқига эга бўлган, яъни мустақил равишда диний ақидавий ва ҳуқуқий масалалар бўйича хулоса бера оладиган ва ҳукм чиқара олган шахс. Суннийликда олий даражадаги мужтаҳидлар деб мазҳаббошилар (имом Аб...
муқим бир жойда яшовчи, мусофирнинг акси, истиқомат қилувчи, туб жой аҳолиси.
мунаққид  танқидчи.
мункар инкор этилган, рад қилинган, қайтарилган амал.
мункар ва накир ўлганларни қабрда дастлабки сўроқ қилувчи икки фариштанинг номи.
мунозара баҳс-мунозара, илмий беллашув.
мунофиқ товламачи, фирибгар, алдоқчи, иккиюзламачи, сотқин, хони, дили бошқа тили бошқа; муғамбир; дилида имони йўқ, лекин жонини ёки молини сақлаб қолиш учун хиёнат мақсадида мусулмонлар сафига қўшилган.
муржиий 7–8 асрларда пайдо бўлган илоҳиёт оқими тарафдорлари.
мурид хоҳловчи; тасаввуф йўлига кириб, муршидга қўл берган шогирд.