мурсал
|
санадининг охиридан тобеъиндан кейин бирорта ровий тушиб қолган ҳадис.
|
муртад
|
ислом динидан қайтган, ундан воз кечган, чекинган одам. Муртаднинг исломда қилган барча амаллари беҳуда кетади.
|
муртазо
|
ундан рози бўлинган
|
муршид
|
тўғри йўлга бошловчи; тасаввуф йўлига кирганларни ҳидоятга бошловчи устоз, шайх.
|
мусаннафот
|
ёзилган китоблар, асарлар.
|
мусанниф
|
муаллиф, асар ёзган киши.
|
муснад
|
асосланган, далилланган, яъни иснодга асосланган. Ҳадис тўпламларининг илк тури. Унда ҳадислар ровий саҳобийларнинг исмлари, фазилатлари, исломга кириш тарихига кўра жойлаштирилган бўлади. Ҳар бир саҳобадан ривоят қилинган ҳадислар жамланмаси.
|
муснид
|
ҳадисларни санади билан биладиган киши.
|
мустажоб
|
ижобат қилинган, қабул қилинган.
|
мусулмон
|
ислом динига эътиқод қилувчи киши.
|
мусҳаф
|
саҳифаланган, Қуръони карим.
|
мутааххир
|
кейинги асрларда яшайдиган уламолар.
|
мутакаббир
|
кибрли, мағрур, ўзига бино қўйган, ўзини катта тутувчи.
|
мутакаллим
|
ақийда илми борасида мутахассис, мусулмон илоҳиёт оқимлари.
|
муттасил
|
ровийлар силсиласининг бир-бирига кетма-кет боғлиқлиги
|