сидқ
|
ростгўйлик
|
сийрат
|
хулқ-атвор, таржимаи ҳол, яшаш турмуш тарзи, ҳаёт кечинмалари.
|
сиқа
|
ишончли (адолати ва зеҳни юқори даражада бўлган ровий)
|
силсила
|
занжир, ҳалқа.
|
сирка
|
мевалардан ачитиб тайёрланган суюқлик.
|
сирож
|
чироқ, зиё, ёруғлик.
|
собит
|
мустаҳкам (зеҳнда мустаҳкам)
|
солиҳ
|
тўғри, салоҳиятли (адолатли ҳисобланган ровий)
|
соҳиб
|
эга
|
сура
|
тизма, қатор, қўрғон, манзил, шараф; Қуръоннинг бўлимлари. Қуръони каримда 114 та сура бор.
|
суфий
|
тасаввуф тариқатига мансуб шахс, мурид.
|
табъа тобеъин
|
эргашганга эргашган. Мусулмон ҳолида тобеъинларни кўрган, эргашган ва шу ҳолида вафот этган киши.
|
таваккул
|
бирон-бир зотга умид боғлаш; ўзини Аллоҳ иродасига топшириш, фақат Унинг ризқ беришига умид боғлаш.
|
тавба
|
қайтиш, пушаймон бўлиш, қайта гуноҳ қилмасликка аҳд қилиш.
|
тавоф
|
Каъбанинг атрофида айланиш жараёни.
|