Бўлимлар
Атама номи Атама
назр сўз бериш, ваъда қилиш, аҳд қилиш.
намозгоҳ намоз ўқиладиган жой.
насроний масиҳий, христиан.
насс очиқ ҳужжат. Бундан мурод оят ва ҳадисларнинг зоҳирий маънолари.
наҳв томон, тараф; ўхшаш, мисол; чекка; синтаксис; араб тили грамматикаси.
наҳйи мункар ёмонликлардан қайтариш
низо тортишув, келишмовчилик, баҳс-мунозара.
номаи аъмол амаллар номаси, дафтари. Икки фаришта (Кироман котибайн) томонидан ҳар бир кишининг савобли ишлари ва гуноҳлари ёзиб борилган дафтар.
носих ва мансух бекор қилувчи ва бекор қилинган; ўчирувчи ва ўчирилган. Аввалги ҳукмнинг кейингиси билан бекор қилиниши. Қуръоннинг айрим оятларини, баъзи ҳадисларни амалдан қолдириш, татбиқ этмаслик. Шу каби оят ва ҳадис – “мансух”, уни бекор қилувчи эса – “носих” деб аталади.
нубувват набийлик, пайғамбарлик, рисолат; Аллоҳ билан башар ўртасида воситачилик, Аллоҳнинг амри ва истакларини, рисолатни инсонларга етказиш.
обид ибодат қилувчи инсон
олий санад  оз ровийлар билан энг юқори табақага етган силсила
олти китоб машҳур олти муҳаддисларнинг китоблари. Уларнинг иккитаси саҳиҳ, тўрттаси сунан китоблари.
ориф билувчи, танувчи (Аллоҳни танувчи)
осий исён қилувчи, итоатсиз, гуноҳкор. Аллоҳнинг буйруқлари, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига риоя қилмайдиган, шаръан тақиқланган ишларга қўл урадиган шахс.