Бўлимлар
Атама номи Атама
охират сўнг, ниҳоя, тамом бўлиш; нариги дунё; охирги кун. Одам вафот этгандан кейин борадиган дунё, олам; дунёнинг тугаши.
оят илоҳий мўъжиза, белги; Қуръон сураларининг таркибий қисми.
Пайғамбар Аллоҳнинг буйруқларини бандаларга етказувчи шахс, хабар келтирувчи.
парҳезкор  тақводор, художўй, диёнатли.
пешво раҳнамо; раҳбар, устоз; маълум бир соҳа ёки ишда етакчи, илғор киши. Дин ва шариат қонун-қоидаларини ҳимоя қилувчи олимлар, уламо ва ҳукамолар.
раббоний илоҳий, Аллоҳга ҳақиқий боғланган.
работ  мусофирхона, бекат, шаҳар атрофи, карвонсарой, савдо жойи.
расул элчи, чопар, пайғамбар, набий.
раҳматуллоҳи алайҳ унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин
раъй фикр, таққослаш
риё хўжакўрсин.
риёзат қийналиш, заҳмат, машаққат, тариқат шартларидан бири.
рижол ҳадис ривоят қилган кишилар
ризқ Аллоҳнинг ҳар бир инсонга берган улуши.
риҳлат сафар.