Бўлимлар
Атама номи Атама
ровий ривоят қилувчи
розияллоҳу анҳу Аллоҳ ундан рози бўлсин
рофизий ислом динидан четга чиққан оқим.
роҳиб христианлар бошлиғи.
руҳоний дин арбоблари.
рўза исломдаги бешта асосий рукндан бири. Аллоҳ розилиги ва савоб умидида саҳардан ифторгача ейиш, ичиш ва жимоъдан сақланиш.
савоб яхшилик, эзгулик, ажр.
садуқ ростгўй, ҳадис ровийларнинг ижобий сифатларидан бири
сайёд овчи.
салавот пайғамбар алайҳиссаломга бағишлаб айтиладиган дуолар мажмуйи.
санад ҳадис ровийлари силсиласи
саҳиҳ соғлом, ҳақиқий, ишончли, тўғри, бехато; мақбул ҳадисларнинг биринчи тури; исноди бошидан охиригача адолатли, аниқлик эгаси бўлган кишининг ўзи каби бўлган кишидан ривоят қилган, ўзидан кучлироқ ровийга зид бўлмаган иллатсиз ҳадислар.
саҳиҳайн имом Бухорий ва имом Муслимнинг машҳур икки китоби: “Саҳиҳи Бухорий”, “Саҳиҳи Муслим”.
саҳоба суҳбатдош, сафдош, ёрдамчи, ҳамроҳ; Муҳаммад алайҳиссаломни имон келтирган ҳолда кўрган ва мусулмон ҳолида вафот топган киши.
сиддиқ чин дилдан тасдиқ этиб ишонувчи, валийлик мартабаси.