Абу Аҳмад ал-Кассавий
|
Абу Аҳмад ал-Кассавий (Касса – Бухородан тўрт фарсах узоқликда жойлашган қишлоқ) бу нисбат билан машҳур бўлиб, имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал-Қаффол аш-Шошийдан таълим олганлар.
|
Жаъфар ал-Касирий ал-Биёрий
|
Абул Фазл Жаъфар ибн Ҳусайн ал-Касирий ал-Биёрий Бухорода яшаган олимлардан. Абул Қосим (она томондан боболари) шоҳ Маҳмуд ибн Сабуктегинга кўп арз қилганлари учун бу кишига «ал-Касирий» (кўп) деб нисбат берилган. Бу зот шайх, фозил, адабиётшунос ва шеършунос олим ва туш таъбирларин...
|
Ҳусайн ал-Фақиҳ ал-Кассий
|
Абу Али Ҳусайн ибн Форис ал-Фақиҳ ал-Кассий Бухоронинг Касса номли қишлоғидан бўлиб, фақиҳ олимлардан эдилар. Аҳмад ибн Саҳл ал-Бухорий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий, Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ва бошқа фақиҳлардан таълим олганлар. Ҳижрий 396 (милодий 1006)...
|
Назр ал-Каҳуний
|
Назр ибн Абдулазиз ал-Каҳуний Бухоронинг Каҳун номли қишлоғидан. Ҳузайр ибн Назрнинг оталари Исо ибн Мусо ал-Ғунжордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Ҳузайл ибн Назр ал-Каҳуний ҳадис ривоят қилганлар.
|
Ҳафс ал-Бухорий ал-Кирмоний
|
Абу Амр Ҳафс ибн Амр ал-Бухорий ал-Кирмоний ёки Кармоний Бухоронинг Кирмония қишлоғи аҳлидан. Ҳаж қилиб Бағдодга бориб, Шужо ибн Мажо ал-Кушонийдан ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад аш-Шайбоний ал-Карминий
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Зав аш-Шайбоний ал-Карминий Бу кишидан бир ҳадисни Абу Ҳомид Аҳмад ибн Лайс ал-Карминий ривоят қилганлар. Ўзлари эса Абу Убайд Қосим ибн Салом, Музоҳим ибн Саъид ал-Кушмиҳаний, Абу Амр ал-Ҳавзий ва бошқа муҳаддислардан таълим олганлар. Ҳижрий 282 (милодий 896) йилда в...
|
Аҳмад ал-Карминий
|
Абу Бакр Аҳмад ибн Зав ал-Карминий Кармана аҳлидан бўлиб, Исмоил ибн Маслама ва унинг укалари Абдуллоҳ ибн Маслама, Ҳакам ибн Муборак ва Маккий ибн Иброҳимдан ҳадис ривоят қилганлар. Аҳмад ибн Зав ҳижрий 265 (милодий 879) йил ражаб ойининг ўн бешинчисида вафот этганлар.
|
Азиз ал-Карминий
|
Абул Фараж Азиз ибн Абдуллоҳ ал-Карминий Шофеъий мазҳабининг йирик фақиҳларидан бўлиб, бу кишининг тавсифлари Бухоро ва Карманада машҳур эди.
|
Али ал-Карминий
|
Адиб Абу Туроб Али ибн Тоҳир ал-Карминий ўз замоналарининг тенги йўқ тилшуноси ва ниҳоятда зеҳни ўткир олими эдилар.
|
Муаммар ал-Карминий ал-Муаддиб
|
Абу Сулаймон Муаммар ибн Жибрил ал-Карминий ал-Муаддиб Самарқандда яшаганлар. Бу киши шайх, ишончли муҳаддис, диндор, «Усул илми»ни яхши билувчи ва сунна аҳлидан эдилар. Абу Саъд ал-Идрисий айтадилар: «Самарқандда биз у кишидан ҳадислар ёзиб олганмиз».
|
Суҳайб ал-Карминий
|
Абу Муҳаммад Суҳайб ибн Осим ал-Карминий илм талабида Ироққа сафар қилганлар. Катта боболарининг амакиси Исмат ибн Қайс саҳоба эдилар. Суфён ибн Уяйна, Фузайл ибн Иёз, Бишр ибн Суррий, Вакеъ ибн Жарроҳдан таълим олганлар.
|
Ҳамдон ал-Кафсисавоний ал-Бухорий
|
Абул Фазл Ҳамдон ибн Яҳё ал-Кафсисавоний ал-Бухорий Бухоронинг Кафсисавон номли қишлоғидан. Ҳумайд ибн Қутайба, Бужайр ибн Назр ва Муҳаммад ибн Солимдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан Муҳаммад ибн Забён ҳадис ривоят қилганлар.
|
Абдуллоҳ ал-Куфиний ал-Ҳоким
|
Имом Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Куфиний ал-Ҳоким фақиҳ ва фозил эдилар. Бу кишидан имом Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Аҳмад ал-Карминий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Лайс ал-Каморий
|
Абу Наср Лайс ибн Абдуллоҳ ал-Каморий Бухоронинг Каморий номли қишлоғидан. Илёс ибн Кидом ал-Бухорийдан ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан эса Абу Амр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Муқри ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 331 (милодий 943) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.
|
Юсуф ал-Каморий
|
Абу Яъқуб Юсуф ибн Фазл ал-Каморий Бухоронинг Каморий номли қишлоғидан. Исо ибн Мусо ал-Ғунжор ва Каъб ибн Cаъиддан ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан эса Саҳл ибн Шозавайҳ ҳадис ривоят қилганлар.
|