Муҳаммад ал-Ҳофиз ал-Киноний
|
Абул Фазл Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Киноний Бухоро аҳлидан. Ҳадисни яхши тушунар эдилар ва уни ҳофиз ал-ҳадисдан ёдлаб олар эдилар. Бу киши Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад, Наср ибн Аҳмад ал-Бағдодий, Саҳл ибн Ҳизом ва Али ибн Ҳасан ан-Нажжордек ҳофизлардан ҳадисдан таълим олганлар. Ўзл...
|
Наср ал-Кандасарвоний ал-Бухорий
|
Абу Муҳаммад Наср ибн Собир ал-Кандасарвоний ал-Бухорий Бухоронинг Кандасарвон номли қишлоғидан. Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ва Асбот ибн Ясаъдан таълим олганлар.
|
Муҳаммад ал-Кузий ас-Саканий ал-Бухорий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Кузий ас-Саканий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Бу киши солиҳ шайх ва тўғри сўз муҳаддис эдилар. Бухорода Абу Саҳл Ҳорун ибн Аҳмад ал-Астрободий, Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий, Фазл ибн Аббос ал-Ҳиравий ва бошқа уламолардан таълим олганлар. Бу кишидан эса Абдулазиз иб...
|
Аҳмад ал-Калободий ал-Ҳофиз
|
Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Калободий ал-Ҳофиз Бухоронинг маълум, машҳур ва буюк муҳаддис олимларидан бўлиб, юз мингдан кўпроқ ҳадисни ёддан билар эдилар. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Устоз, Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий, Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Али ибн Муҳ...
|
Абдулкарим ал-Калободий ал-Бухорий
|
Абу Саҳл Абдулкарим ибн Абдураҳмон ал-Калободий ал-Бухорий Бухоронинг Калобод маҳалласидан. Абу Бакр Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳид ва Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайёмдан таълим олганлар. Ривоят қилган ҳадислари саҳиҳдир. Бу кишидан кўп олим таълим олган. Бу зот ҳақларида Абу Муҳаммад Абдулазиз...
|
Убайдуллоҳ ал-Бухорий ал-Калободий
|
Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Муҳaммад ал-Бухорий ал-Калободий Хуросон қозисининг аъёнларидан эдилар. Кейинчалик Марв, Ҳирот, Самарқанд, Шош, Фарғона, Балхда, сўнг Бухорода қози бўлганлар. «Қози ал-қуззот» (Қозилар қозиси) унвонини олганлар. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз «Тарихи Нишопур&r...
|
Лаббод
|
арабча сўз бўлиб, намат (кигиз) деган маънони англатади.
|
Ҳасан ал-Муаззин ал-Лаббод ал-Бухорий
|
Абу Али Ҳасан ибн Ҳусайн ал-Муаззин ал-Лаббод ал-Бухорий Юнгдан босиб тайёрланадиган кигиз сотиб, кун кечирганлари учун Лаббод нисбати берилган. Али ибн Ҳакам ал-Марвазий ва Муҳаммад ибн Муқотил ал-Марвазийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Саъдоний ва Муҳаммад иб...
|
Умар ал-Лайс ал-Ҳофиз ал-Лайсий
|
Абу Муслим Умар ибн Али ал-Лайс ал-Ҳофиз ал-Лайсий Бухоро аҳлидан бўлиб, ҳофиз ал-ҳадис эдилар. Ҳадис илми талабида кўп мамлакатда сафарда бўлиб, ҳадислар жамлаб, тўпламлар тузганлар. Бухоро, Хуросон, Ироқ олимларидан таълим олганлар. Қисқа муддат Исфаҳонда ҳам яшаганлар. Бу кишидан Абу Аб...
|
Иброҳим ас-Саффор ал-Мохакий
|
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исҳоқ ас-Саффор ал-Мохакий Бухоро аҳлидан. Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Абдуллоҳ ал-Жўйборийдан ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Аҳмад ал-Мохий
|
Қори Абу Амр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мохий Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайёмдан ҳадис ривоят қилганлар. Абу Комил ал-Басирий айтадилар: «Мен Қуръони каримни ўқишни «Дарб ал-ҳадид» (Темир дарвоза) масжидида Абу Амр Аҳмад ал-Мохийдан ўргандим».
|
Абрад ал-Бухорий ал-Мохий
|
Абу Муҳаммад Абрад ибн Холид ибн Абдураҳмон ибн Мох ал-Бухорий ал-Мохий Бухоро аҳлидан бўлиб, Мох масжидини* қурган кишининг чеварасидирлар. Исо ибн Мусо Ғунжордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Муҳаммад ибн Абрад ҳадис ривоят қилганлар.Мох исмли мажусий (оташпараст) бир киши му...
|
Муҳаммад ал-Мостиний ал-Бухорий
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Мостиний ал-Бухорий Бухоронинг Мостин номли қишлоғидан бўлиб, Али ибн Ҳажар, Али ибн Хушрум, Исҳоқ ибн Мансурдан ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ал-Мостиний
|
Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Мостиний Бухоронинг Мостин номли қишлоғидан бўлиб, Ханаб номи билан танилган эдилар. Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайёмдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 218 (милодий 834) йилда туғилиб, ҳижрий 301 (милодий 914) йилнинг шаввол ойида вафот этганлар.
|
Иброҳим ал-Мостиний
|
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Аҳмад ал-Мостиний ҳижрий 307 (милодий 920) йилда Насафда ҳукумат тепасида эдилар. Кўп муҳаддис олимдан таълим олганлар. Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий, Абул Фазл Муҳаммад ибн Маҳмуд ан-Насафийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Умрларининг охирида кўзлари ож...
|