Аҳмад ал-Мостиний
|
Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Мостиний Бухоро олимларидан. Абу Зарр Муҳаммад ибн Юсуф ал-Қози ва Абу Бакр ал-Осимийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 364 (милодий 975) йилда вафот этганлар.
|
Аҳмад ал-Ҳофиз ал-Момоий
|
Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ҳофиз ал-Момоий асли исфаҳонлик бўлиб, Бухорода яшаб, шу ерда вафот этганлар. Бу киши юз мингдан ортиқ ҳaдисни ёддан билар эдилар ва ҳадис илмига ниҳоятда кўп қизиқардилар. Ҳадисларни жамлаб, тасниф қилганлар. «Ал-Мухталиф вал-муъталиф фил-асмо»...
|
Абдураҳмон ал-Бухорий ал-Маттий
|
Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абул Ҳусайн ал-Бухорий ал-Маттий солиҳ шайх бўлиб, эшитган ҳадислари саҳиҳ эди. Бухоро олимларидан. Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорий, Фузайл ибн Аббос ал-Ҳиравий ва бошқа уламолардан таълим олганлар. Бу кишидан эса Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий таълим олганлар. Ҳиж...
|
Муҳaммад ал-Мажубсий
|
Абу Абдуллоҳ Муҳaммад ибн Абдуллоҳ ал-Мажубсий Бухоронинг Мажубс қишлоғи аҳлидан бўлиб, Саъид ибн Айюб ал-Жўйборий ва Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафсдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар.
|
Абдуллоҳ ал-Миждуний ал-Муаззин
|
Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Миждуний ал-Муаззин Бухоронинг Калобод (Гулобод) маҳалласида яшардилар. Бу киши Сурдун қишлоғининг муаззини деб танилган бўлиб, фозил шайх эдилар. Абдуллоҳ Сибадмунийнинг шогирдларидан. Бу кишидан Абу Абдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Ҳофиз ал-Ғунжор ҳадис ривоят...
|
Муҳтасиб
|
арабча сўз бўлиб, ҳисобчи, шариатга хилоф ишларни текширувчи, бозордаги тош-тарози ва нархларни назорат қилувчи деган маънони англатади.
|
Муҳаммад ал-Муҳтасиб ал-Бухорий
|
Фақиҳ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Муҳтасиб ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, «ал-Муҳтасиб» нисбати билан машҳур эдилар. Абу Собит ал-Бухорийнинг боболари. Инсонларни яхшиликка даъват қилиб, ёмон ишлардан қайтарар эдилар.
|
Мансур ал-Муҳтасиб
|
Абу Наср Мансур ибн Муҳаммад ал-Муҳтасиб ҳам Бухоро олимларидан. Бухорода анча муддат муҳтасиб бўлганлар. Бухоро ва Марвда ҳадислар ёзиб олиб, уларни жамлаб, тасниф этганлар. Шом ва Ироқ машойихларидан таълим олганлар. Тақводор олимлардан бўлганлар. Шом, Ироқ, Хуросон, Мовароуннаҳр муҳадди...
|
Аҳмад ал-Маҳмудий ал-Бухорий
|
Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Маҳмудий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Абу Мансур Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Муқри ас-Суғдийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 374 (милодий 985) йилда вафот этганлар.
|
Яҳё ал-Бухорий
|
Абу Закариё Яҳё ибн Яҳё ибн Абдуллоҳ ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Хуросон ва Ироқ муҳаддисларидан таълим олганлар. Бу кишидан эса Абу Абдуллоҳ ал-Ҳоким ал-Ҳофиз таълим олганлар ва устозлари ҳақида «Тарих» китобларида қуйидагича айтганлар: «Абу Закариё ал-Маҳмудий Бухорода ўз ас...
|
Илёс ал-Бухорий ал-Мудёнкатий
|
Абул Хизр Илёс ибн Ҳафс ал-Бухорий ал-Мудёнкатий Илм талабида Ироқда бўлганлар. Абу Муҳаммад Ҳорис ибн Абу Усома ат-Тамимий ва Абу Исмоил Муҳаммад ибн Исмоил ат-Термизийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Аҳмад ибн Холид ибн Халил ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ал-Мадиний
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Мадиний Бухоро олимларидан. Солиҳ шайх, тақводор, парҳезкор, кундузлари рўзадор бўлиб, кечаларини эса таҳажжуд ва нафл намозларини ўқиш билан ўтказар эдилар. Юсуф Ҳамадонийнинг суҳбатдошларидан. Абу Муҳаммад аз-Зубайрий, Абул Юср ал-Паздавий ва Абу Бак...
|
Умар ал-Мадиний ас-Собуний
|
Абу Ҳафс Умар ибн Абу Бакр ал-Мадиний ас-Собуний саховатпеша шайх эдилар. Фақирларга мурувват кўрсатар эдилар.
|
Маҳмуд ас-Собуний ал-Мадиний
|
Абу Аҳмад Маҳмуд ибн Абу Бакр ас-Собуний ал-Мадиний солиҳ шайх, кўп хайру эҳсон қилувчи эдилар. Абу Бакр Муҳаммад ибн Умар ас-Сиёбий ва Абул Қосим Али ибн Умар ал-Қоридан таълим олганлар. Ҳижрий 485 (милодий 1093) йилда туғилганлар.
|
Жаъфар ал-Мидёмажкатий
|
Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мидёмажкатийнинг эшитган ҳадислари саҳиҳ эди. Имом ал-Бухорийнинг дўстлари Aбдуллоҳ ибн Мансур ал-Харъонкатийдан ҳадис ривоят қилганлар (Харъонкат – Бухоро қишлоқларидан.) Ҳижрий 357 (милодий 969) йилда Дабусияга (Суғддаги шаҳарга) келган эдилар в...
|