Али ал-Мароғий
|
Абул Қосим Али ибн Аҳмад ал-Мароғий Бухорода яшаган олимлардан. Ота-боболари Мароғадан (Озарбайжондаги шаҳар), ўзлари эса Балхдан. Бу киши ишончли муҳаддислардан бўлиб, кўп ҳадис билар эдилар. Оталаридан, Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шошийдан ва бошқа муҳаддислардан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳайса...
|
Иброҳим ал-Маробитий ал-Бухорий
|
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Абу Бакр ал-Маробитий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, Маккий ибн Иброҳим ва Шаддод ибн Ҳакимдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.
|
Аҳмад ал-Мурзибиний
|
Абу Ҳафс Аҳмад ибн Фазл ал-Мурзибиний Бухоронинг Мурзибин номли қишлоғидан бўлиб, лақаблари «Ҳаббоб» (Кўза сотувчи) эди. Илм талабида Ҳижозга борганлар. Фузайл ибн Иёз, Суфён ибн Уяйна ва Исо ибн Мусо Ғунжордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Суфён Маҳбуб ибн Я...
|
Амр ал-Марғабуний
|
Абу Ҳафс Амр ибн Муғира ал-Марғабуний Бухоронинг Марғабун номли қишлоғидан. Мусаййаб ибн Исҳоқ ва Буҳайр ибн Назрдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 273 (милодий 887) йилда Бамижкат қишлоғида ҳадисдан таълим берганлар. Бу кишидан эса Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Нуҳ ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганл...
|
Муҳаммад ал-Марғабуний ал-Бухорий
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Марғабуний ал-Бухорий Бухоронинг Марғабун номли қишлоғидан. Муҳаммад ибн Исо ат-Тарсусийдан ҳадис ривоят қилганлар.
|
Муҳаммад ал-Обид ал-Мазранканий
|
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Обид ал-Мазранканий Бухоро аҳлидан. Абдусамад ибн Фазл ва Ҳаммод (Ҳамдон) ибн Зуннундан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳафс ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 329 (милодий 942) йилда вафот этганлар.
|
Аҳмад ал-Музаний
|
Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Музаний асли ҳиротлик бўлиб, Бухорода яшаб, шу ерда вафот этганлар. Абдураҳмон ибн Муғаффал ал-Музанийнинг авлодларидан бўлиб, Бухорода «Шайх ал-жалил» (Улуғ шайх) дер эдилар. Бу киши Хуросонда ўз асрининг ифтихори, илмда тенгсиз олими, нур юзли ва...
|
Муҳаммад ат-Тусий ан-Навқоний ал-Мусофирий
|
Муҳаммад ибн Аҳмад ат-Тусий ан-Навқоний ал-Мусофирий Туснинг Навқон шаҳри аҳлидан бўлиб, муҳаддислар авлодидан эдилар. Бухорода яшаб, шу ерда вафот этганлар. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким шу кишининг шогирдларидан бўлиб, устозлари ҳақларида қуйидагича айтганлар: «Бухоро ва Нишопурда...
|
Ҳасан ал-Мустамлий ал-Яшкурий
|
Ҳасан ибн Абдулмалик ал-Ансорий ал-Мустамлий ал-Яшкурий Бухоро аҳлининг Бани Яшкур қабиласидан эдилар. Имом ал-Бухорий шайхларининг мустамлийсиси (котиби) эди. Ал-Мустамлий Бухоро шайхларидан бўлиб, ўз замоналарида қутб эдилар. Бухорода Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Музаний, Халаф ибн Му...
|
Иброҳим ал-Мустамлий ал-Бухорий ат-Табиб
|
Абу Тоҳир Иброҳим ибн Аҳмад ал-Мустамлий ал-Бухорий ат-Табиб ҳам Бухоро шайхларидандилар. Имом ал-Бухорий шайхларининг мустамлийсиси (котиби) эди. Табобaт илми билан ҳам шуғулланардилар. Оталари Абу Амр Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорийдан ва Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Бухорийдан таълим о...
|
Исмоил ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Саҳл
|
Абу Иброҳим Исмоил ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Саҳл ибн Суҳайл ибн Арзаҳ ал-Омулий ал - Мустамлий ал-Музаккир ал-Муфассир Бухоро аҳлидан бўлиб, муфассир эдилар. Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ан-Нақбуний, Қози Абу Саъид Халил ибн Аҳмад ас-Сижзийдан таълим олган. Бухорода кўп ўқилг...
|
Абдуллоҳ ал-Муснадий ал-Жуъфий
|
Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муснадий ал-Жуъфий Бухоро аҳлидан. Бу киши ҳар бир ҳадиснинг санадини cўрар эдилар. Ҳадисларнинг санадини кўп сўраганларидан бу кишига «ал-Муснадий»деб нисбат берилган. Кўплаб муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Имом ал-Бухорий, А...
|
Муҳаммад ал-Мутаввиъий ал-Бухорий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Холид ал-Мутаввиъий ал-Бухорий машойихлар авлодидан бўлиб, Бухоро муҳаддисларидан эдилар. Бухорода Масиҳ ибн Муҳаммад ва Абу Абдураҳмон ибн Абу Лайсдан таълим олганлар. Марв, Нишопур, Бағдод, Хуросонда бўлиб, у ердаги муҳаддислардан ҳам ҳадис ривоят қилганлар. Муҳамма...
|
Муҳаммад ал-Мутаҳҳарий ал-Бухорий
|
Қози Абул Фазл Муҳаммад ибн Али ал-Мутаҳҳарий ал-Бухорий Бухоронинг шайхларидан ва илм аҳлидан бўлиб, ниҳоятда серғайрат ва маърифатли кишилардан эдилар. Кўп олимдан таълим олганлар. Эшитган жами ҳадислари ҳақида менга Балхда ўз қўллари билан ижозат хати ёзиб берганлар. Ҳижрий 537 (милодий 1143...
|
Муҳаммад ал-Мунажжим ал-Муаббир
|
Абул Хаттоб Муҳаммад ибн Халаф ал-Мунажжим ал-Муаббир асли балхлик бўлиб, Бухорода яшаган фақиҳ олимлардан эдилар. Балхда ўз замоналарининг ажойиб фақиҳларидан эдилар. У ерда аввал Абу Бакр ал-Форисийдан фиқҳ илмидан таълим олиб, сўнгра Ироққa борганларида фиқҳ илмини қўйиб илми нужум (астрoном...
|