Бўлимлар
Атама номи Атама
Муҳаммад ал-Муаббир ал-Бухорий Абу Убайдуллоҳ Муҳаммад ибн Суррий ал-Муаббир ал-Бухорий – бухоролик таъбиршунос. Ҳанаш ибн Ҳарб, Ҳониъ ибн Назр ва Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Ижлийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Аҳмад ибн Сулаймон ибн Фарином таълим олганлар.
Ҳорун ал-Бухорий ал-Муаббир Иброҳим ибн Ҳорун ибн Маҳлаб ал-Бухорий ал-Муаббир – таъбиршунос. Наср ибн Муҳаммад ал-Қалонасийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳаммад ал-Маъруфий ал-Бухорий Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Маъруфий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, Бухорода Ҳомид ибн Саҳл, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Саҳлдан ва Басра олимларидан таълим олганлар.
Аҳмад ал-Маъруф ал-Маъруфий Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Маъруф ал-Маъруфий Бухоро аҳлидан бўлиб, вақф эгаси эдилар. Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший ва Абу Али Ҳусайн ибн Исмоил ал-Форисийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 384 (милодий 995) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.
Зоҳир ал-Муғконий Абу Ғолиб Зоҳир ибн Абдуллоҳ ал-Муғконий  -  тўғри ва ишончли ҳадисларни ривоят қилувчи олимлардан эдилар. Тафсир илмини Абд ибн Ҳумайд ал-Кешийдан тўлиқ ўрганганлар. Ироқ, Куфа, Хуросон, Мовароуннаҳр олимларидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Али ибн Ҳасан ал-Фақиҳ ас-Самарқандий ҳадис ри...
Али ал-Муғконий Абул Ҳасан Али ибн Исо ал-Муғконий бухоролик олимлардан. Бу кишидан Абул Аббос ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 412 (милодий 1022) йилда вафот этганлар.
Муҳаммад ал-Бухорий ал-Малоҳимий Абу Наср Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Бухорий ал-Малоҳимий Бухоро аҳлидан. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бухорий, Ҳотам ибн Ақийл ал-Бухорий, Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шошийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Бағдодда Маҳмуд ибн Исҳоқ ал-Бухорийдан Абу Абдуллоҳ ал-Бухорийнинг «Рафъ ул-ядайн фис-салот»...
Абдусамад ал-Малоҳимий ал-Бухорий Абул Фатҳ Абдусамад ибн Али ал-Малоҳимий ал-Бухорий солиҳ шайх эдилар. Боболари Абу Наср ал-Малоҳимийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ан-Нахшабий ал-Ҳофиз таълим олганлар.
Абу Исҳоқ ал-Малоҳимий Абу Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Малоҳимий Бухоро аҳлидан бўлиб, Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр ва Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Халафдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 362 (милодий 974) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.
Муҳаммад ал-Майдоний Хожа Ғунжор «Тарихи Бухоро» китобларида айтадилар: «Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Майдоний  Бухоронинг Майдон маҳалласидан. Саъид ибн Мансур, Яҳё ибн Яҳё, Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий ва бошқа муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Исмат Аҳмад ибн Му...
Муҳаммад ал-Фақиҳ ал-Бишр Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Фақиҳ ал-Бишр Майдон маҳалласидан. Абу Бакр ибн Ҳурайс ва Али ибн Мусо ал-Қайсийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 339 (милодий 951) йилнинг зулқаъда ойида вафот этганлар.
Абдулкарим ал-Бухорий ал-Миғий ал-Фақиҳ Абу Муҳаммад Абдулкарим ибн Муҳаммад ал-Бухорий ал-Миғий ал-Фақиҳ Бухоро аҳлидан. Бу киши имом, ҳанафий мазҳабининг улуғ, тақводор имомларидан бўлиб, муфтий ҳам эдилар. Ўз замоналарида Самарқандда бу кишидан фозил, фақиҳ, тақводор зот йўқ эди. Эшитган ҳадислари саҳиҳ эди. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад...
Аҳмад ал-Пайкандий ан-Нажоҳий Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Пайкандий ан-Нажоҳий. Имом ал-Бухорийнинг дўстлари ва шогирдларидан. Бу кишидан Али ибн Ҳaжaр ас-Саъдий, Али ибн Хушрум ал-Марвазий ва Исҳоқ ибн Мансур ал-Кавсаж ал-Марвазий ҳадис ривоят қилганлар.
Маниҳ ал-Бухорий ан-Наҳлий Маниҳ ибн Сайф ал-Бухорий ан-Наҳлий  Мусаййаб ибн Исҳоқ, Аҳмад ибн Ҳафс, Мухтор ибн Собиқ, Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий ва Ҳиббон ибн Мусодан таълим олганлар. Бу киши ҳақларида Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофиз «Тарихи Бухоро» китобларида зикр қилганлар. Ҳижрий 264 (милодий 87...
Абдуллоҳ ан-Наҳлий Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Маниҳ ан-Наҳлий  Бухоро аҳлидан бўлиб, оталаридан ҳамда Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс, Абу Тоҳир Маҳдий ибн Ишкоб ва Саъид ибн Масъуддан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 317 (милодий 930) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.