Бўлимлар
Атама номи Атама
Убайдуллоҳ ал-Баздавий Абу Абдуллоҳ Убайдуллоҳ ибн Амр ал-Баздавий пешқадам муҳаддис олимлардан. Каъб ибн Саъид ал-Қози, Аҳмад ибн Ҳафс ал-Ижлий ва Абу Ваҳб Муҳаммад ибн Музоҳимдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Сулаймон Довуд ибн Нусайр ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Наср ал-...
Абдулкарим ал-Баздавий Абу Муҳаммад Абдулкарим ибн Мусо ал-Баздавий Абул Ҳасан ал-Баздавийнинг боболари. Бу кишидан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар.
Бадёна Бадёна – Насаф қишлоқларидан.
Абу Салама ал-Бадёнавий Абу Салама ал-Бадёнавий - Бадёна (Насаф қишлоқлари)дан. бўлиб, зоҳид ва ориф эдилар.
Бузғом Бузғом – Насаф қишлоқларидан.
Ҳамза ал-Бузғомий Абу Тоҳир Ҳамза ибн Муҳаммад ал-Бузғомий - Бузғом (Насаф қишлоқлари)дан. бўлиб, фақиҳ уламолар Абу Тоҳир ал-Қалонисий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл ал-Бухорийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 412 (милодий 1022) йилнинг рамазон ойида ёш вафот этганлар.
Баштон Баштон– Насаф қишлоқларидан.
Бишр ал-Баштоний Бишр ибн Имрон ал-Баштоний қироатлари жуда чиройли қори бўлганлар. Ҳижрий 401 (милодий 1011) йилнинг ражаб ойида Баштон қишлоғида вафот этганлар. 
Балад Балад арабча сўз бўлиб, шаҳар деган маънони англатади.
Муҳаммад ал-Баладий Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладий Насаф аҳлидан. Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ва ўғиллари Абу Зар Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Мустағфирийдан, Абу Наср Аҳмад ибн Али ал-Моймарғийдан ва оталари Абу Наср ал-Баладийдан таълим олганлар. Неваралари Абу Наср Аҳмад ибн Абдулжаббор ал-Б...
Аҳмад ал-Баладий Абу Наср Аҳмад ибн Абдулжаббор ал-Баладий солиҳ шайх, чиройли сийратли, Насафнинг таниқли ва кўзга кўринган олими эдилар. 
Аҳмад ал-Баладий Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Баладий қози, ҳадисни яхши кўрувчи муҳаддис эдилар. Абу Муҳаммад ат-Тарсусий, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ва Абу Бакр ибн Идрис ал-Жаржароийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳамма...
Тадёна Тадёна – Насаф қишлоқларидан.
Аҳмад ан-Насафий ат-Тадёний Абул Фаворис Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Насафий ат-Тадёний - Тадёна (Насаф қишлоқлари)дан. Бу кишидан Насаф машойихлари таълим олганлар. Ҳижрий 366 (милодий 977) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.
Иброҳим ат-Тадёний Иброҳим ибн Набҳон ат-Тадёний - Тадёна (Насаф қишлоқлари)дан. Ҳижрий 392 (милодий 1003) йил рабиъул аввал ойининг еттинчисида, якшанба куни Тадёна қишлоғида ёш вафот этганлар