Тубин
|
Тубин – Насаф қишлоқларидан.
|
Муҳаммад ат-Тубиний
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Жаъфар ат-Тубиний -Тубин (Насаф қишлоқлари)дан. бўлиб, Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафийдан таълим олганлар. Ҳижрий 380 (милодий 991) йилда Хузорнинг (Ғузорнинг) Камсара қишлоғида вафот этганлар. Тобутлари Тубин қишлоғига олиб борилиб, шу ерда дафн қилинган...
|
Жаъфар ат-Тубиний
|
Абул Фазл Жаъфар ибн Муҳаммад ат-Тубиний -Тубин (Насаф қишлоқлари)да деҳқон эдилар. Имом ал-Бухорийдан «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китобларидан таълим олганлар. Бу киши – Имом ал-Бухорийдан «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китобини ривоят қилган охирги ровий. Ҳижрий 278 (милодий 892) й...
|
Жавбақ
|
Жавбақ – Насафда одамлар тўпланиб турадиган мавзе.
|
Исмоил ал-Жавбақий ан-Насафий
|
Абу Туроб Исмоил ибн Тоҳир ал-Жавбақий ан-Насафий шу нисбат билан машҳурдирлар. Бу киши Насаф аҳлидан бўлиб, ҳофиз ал-Қуръон, фозил ва кўп ҳадис билувчи эдилар. Абул Фазл Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ва Абу Абдуллоҳ ал-Ғунжор ал-Ҳофиздан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос ал-М...
|
Аҳмад ал-Жавбақий
|
Абу Наср Аҳмад ибн Али ал-Жавбақий бу киши адиб ва шоир бўлиб, «Абу Ҳомидот» лақаби билан машҳур эдилар. Илм талабида ҳижрий 320 (милодий 933) йилда Ироққа сафар қилиб, Ироқ ва Хуросон машойихларидан таълим олганлар. Фиқҳ илмини Абу Исҳоқ ал-Марвазийдан ўрганганлар. Кейинчалик...
|
Абу Иброҳим ал-Жавбақий
|
Абу Иброҳим ибн Аҳмад ал-Жавбақий Насаф аҳлидан. Абул Фаворис Аҳмад ибн Муҳаммад, Абу Наср Лайс ибн Наср ал-Кожарий ва Абу Саҳл Ҳорун ибн Аҳмад ал-Астрободийдан таълим олганлар. Ҳижрий 410 (милодий 1020) йилнинг сафар ойида вафот этганлар.
|
Жувик
|
Жувик – Насаф кўчаларидан.
|
Муҳаммад ал-Жувикий
|
Муҳаммад ибн Ҳайдар ал-Жувикий - Жувик (Насаф кўчалари)дан. Муҳаммад ибн Толиб ан-Насафий ва Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар.
|
Жўйбор
|
Жўйбор – Насафдаги маҳалла. Самарқанд ва Ҳиротда шу номда қишлоқлар бор.
|
Муҳаммад ал-Жуйборий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Суррий ал-Жуйборий Насафнинг Жўйбор маҳалласидан. «Ҳам» лақаби билан танилганлар. Бу киши солиҳ шайх ва ғассол (ўлик ювувчи) бўлганлар. Имом ал-Бухорий билан учрашганлар. Иброҳим ибн Маъқал ва Муҳаммад ибн Мусодан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абд...
|
Исмоил ал-Жуйборий
|
Абу Иброҳим Исмоил ибн Муҳаммад ал-Жуйборий асли бухоролик бўлиб, Насафнинг Жўйбор маҳалласида яшаганлар. Фақиҳ эдилар. Жомеъ масжидида Абу Ҳафс аз-Зоҳид ал-Фардадий ўтирадиган жойда ўтирар эдилар. Абдусамад ибн Фазл ал-Балхий ва Абу Шаҳоб Муаммар ибн Муҳаммад ал-Балхийдан ҳадис ривоят қилганла...
|
Абу Али Ҳусайн ал-Кеший
|
Абу Али Ҳусайн ал-Кеший ҳам фақиҳ эдилар. Исо ибн Ҳусайндан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 320 (милодий 933) йилдан кейин вафот этганлар.
|
Жийлон
|
Жийлон – ток шохлари. Ундан сават ва бошқа ҳар хил нарса тўқувчи (ясовчи) киши «Жийлоний» дейилади. Табаристоннинг ортида машҳур Жийлон шаҳри ҳам бор.
|
Аҳмад ал-Жийлоний
|
Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Жийлоний шу нисбат билан машҳурдирлар. Бу киши Насаф аҳлидан бўлиб, кейинчалик Бухорода яшаганлар. Фиқҳ илмининг пешқадам олимларидан ва фозил кишилардан эдилар. Насафда Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладийдан таълим олганлар. Ал-Азрақийнинг «Ахбору Ма...
|