Бўлимлар
Атама номи Атама
Абул Муаййид Маймун ал-Ҳотимий ан-Насафий Абул Муаййид Маймун ибн Абул Ало ал-Ҳотимий ан-Насафий насафлик олимлардан. Бу киши Насафда узоқ муддат қози бўлганлар. Боболари Абу Али Ҳасан ибн Ади ал-Ҳотимийдан таълим олганлар. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 442 (милодий 1051) йилда туғилиб,...
Наср ал-Ҳомидий Абул Ҳасан Наср ибн Аҳмад Ҳомид ал-Ҳомидий шу нисбат билан машҳурдирлар. Бу киши Насаф олимларидан бўлиб, ёш фақиҳ, тақводор, зоҳид, диндор ва фозил эдилар. Илм ўрганиш учун Марвга сафар қилиб, Абул Фазл ал-Ҳаддодийдан ҳадис ёзиб олганлар. Ҳижрий 396 (милодий 1006) йили Марвда вафот этганлар. А...
Хузор Хузор* – Насафга яқин ноҳия. Бу ердан кўп олимлар чиққан.*Ҳозирги Ғузор. 
Тоҳир ал-Хаштиёрий ан-Насафий Абу Ҳусайн Тоҳир ибн Маҳмуд ал-Хаштиёрий ан-Насафий Насаф аҳлидан. Бу киши буюк имом, фозил ва олимлардан эдилар. Илм талабида Ироқ, Шомда бўлганлар. Ҳижрий 289 (милодий 903) йили Насафда вафот этганлар.
Муҳаммад ал-Хушномий Абу Али Муҳаммад ибн Хушном ал-Хушномий Насаф аҳлидан. Исҳоқ ибн Амр ва Абу Саҳл Ҳорун ибн Аҳмад ал-Астрободий, Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 334 (милодий 946) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 406 (милодий 1016) йилнинг жумодул аввал ойида вафот этганлар.
Тоҳир ал-Хушномий Абул Ҳасан Тоҳир ибн Муҳаммад ал-Хушномий Насаф аҳлидан. Ҳижрий 383 (милодий 994) йилда илм талабида Хуросон, Ҳирот ва Сижистонда бўлиб, ўша мамлакатларда анча йил яшаганлар. Тасаввуф машойихларининг хизматларини қилиб, уларнинг панду насиҳатларини ёзиб олар эдилар. Кейинчалик ўз шаҳарлари...
Хашяндиза Хашяндиза – Насаф қишлоқларидан.
Исмоил ал-Хашяндизий Исмоил ибн Меҳрон ал-Хашяндизий - Хашяндиза (Насаф қишлоқлари)дан бўлиб, Абул Ҳасан ал-Омирийнинг куёвлари. Бу киши ҳақларида Абул Аббос ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида зикр қилганлар.
Хузён Хузён – Насаф ноҳиясининг Ғубдин қишлоғидаги қаср.
Маҳдий ал-Хузёний Абул Аббос Маҳдий ибн Самъон ал-Хузёний Fубдин қишлоқларидаги Хузён қасрида яшар эдилар. Доимо зоҳидлар ҳақида гапирардилар. Ҳижрий 398 (милодий 1008) йил шаъбон ойининг ўн учинчисида, чоршанба куни вафот этганлар. Жанозаларини Абул Аббос ал-Мустағфирий ўқиганлар. Пайшанба куни қуёш ботиши...
Абдураҳим ад-Дорий ан-Насафий Абу Муҳаммад Абдураҳим ибн Зайд ад-Дорий ан-Насафий Насаф олимларидан. Хуросонга бораёт­ган­ла­рида Абул Аббос ал-Мустағфирий билан бирга сафарда бўл­ган­лар. Насафда Абу Аҳмад Қосим ибн Муҳаммад ал-Қанта­рийдан, Иштихонда Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Иштиханийдан, Куш...
Дужокан Дужокан – Насаф қишлоқларидан.
Исмоил ад-Дужоканий ан-Насафий Исмоил ибн Яъқуб ад-Дужоканий ан-Насафий - Дужокан (Насаф қишлоқлари)дан бўлиб, шайх ва ҳофиз ал-Қуръон эдилар. Самарқандга келиб, у ернинг машойихларидан таълим олганлар. Ҳижрий 482 (милодий 1090) йилнинг шаъбон ойида Насафда вафот этганлар.
Диризда Диризда – Насаф қишлоқларидан.
Ҳусайн ал-Фақиҳ ад-Дириздаҳий Абу Али Ҳусайн ибн Ҳасан ал-Фақиҳ ад-Дириздаҳий - Диризда (Насаф қишлоқлари)дан. Фиқҳ ва ҳадис илмларини Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Усфурий ва Абу Салама Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Бакр ал-Фақиҳдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Иброҳим ибн Али ан-Насафий таълим олганлар.