Бўлимлар
Атама номи Атама
Халаф ад-Дириздаҳий Абу Саъид Халаф ибн Сулаймон ад-Дириздаҳий ҳам Диризда қишлоғидан. Шайх ва ишончли муҳаддис эдилар. Илм ўрганиш учун Ироқ, Шомда бўлиб, Ҳишом ибн Аммор ад-Димашқий, Суфён ибн Вакеъ, Муҳаммад ибн Башшор, Муҳаммад ибн Мусанно ва бошқа уламолардан таълим олганлар. Бу киши – Иброҳим ибн Маъқа...
Роғсарсан Роғсарсан – Насафдан ярим фарсах узоқликда жойлашган қишлоқ.
Муҳаммад ан-Насафий ар-Роғсарсаний Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ан-Насафий ар-Роғсарсаний - Роғсарсан (Насафдан ярим фарсах узоқликда жойлашган қишлоқ)дан бўлиб, Самарқандда яшаганлар. Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Зайд ал-Ҳусайний ал-Алавийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Нас...
Муҳаммад ар-Роҳибий ал-Фароизий Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Бакр ар-Роҳибий ал-Фароизий Насаф аҳлидан. Бу киши Абу Яъло Aбдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий, Муҳаммад ибн Толиб ан-Насафий ва Муҳаммад ибн Маҳмуд ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилг...
Аҳмад ар-Роҳибий Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ар-Роҳибий Насаф шаҳрининг фахрли адиб ва шоири эдилар. Боболари Абу Амр ар-Роҳибийдан, Абул Фаворис Аҳмад ибн Жумъа, Лайс ибн Наср ал-Кожарий ва Абу Бакр Исмоил ибн Муҳаммад ал-Фарротийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий...
Абдуллоҳ ал-Баззор ар-Роҳибий Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Баззор ар-Роҳибий шайх эдилар. Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 386 (милодий 997) йил зулқаъда ойининг душанба куни аср вақтида вафот этганлар.
Зоғарсарсан Зоғарсарсан (Зоғарсарсий деб ҳам айтилади) – Насаф қишлоқларидан.
Бакр аз-Зоғарсарсаний ан-Насафий Абу Али Бакр ибн Абдуллоҳ аз-Зоғарсарсаний ан-Насафий  Самарқандда Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Форисийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 525 (милодий 1132) йилнинг шаввол ойида 88 ёшда вафот этганлар. Боболари...
Зикун Зикун – Насаф қишлоқларидан.
Ҳам аз-Зикуний Абу Жаъфар Ҳам ибн Мустағфир аз-Зикуний.  Ражо ибн Сувайд ал-Балхий ва Абу Суҳайл Имрон ибн Абу Имрондан таълим олганлар. Ўзларидан эса ўғиллари Муҳаммад ибн Ҳам аз-Зикуний ва Муҳаммад ибн Қора ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 326 (милодий 939) йилдан кейин вафот этганлар.
Занданаё Занданаё (Зандон деб ҳам айтилади) – Насаф қишлоқларидан.
Абдулмалик ан-Насафий аз-Занданаёий Абул Фаворис Абдулмалик ибн Муҳаммад ан-Насафий аз-Занданаёий Занданаё қишлоғидан. Самарқандда яшаганлар. Қози Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Баладийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 428 (милодий 1038) йилда таваллуд топиб,...
Сокабадёз Сокабадёз – Насаф қишлоқларидан.
Муҳаммад ан-Насафий ас-Сокабадёзавий Муҳаммад ибн Ато ан-Насафий ас-Сокабадёзавий - Сокабадёз (Насаф қишлоқлари)дан бўлиб, фақиҳ, адиб ва олимлардан эдилар. Абу Ражо Қутайба ибн Муҳаммад ан-Насафийдан таълим олганлар. Ҳижрий 482 (милодий 1090) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.
Сонжан Сонжан – Насаф қишлоқларидан.