Бўлимлар
Атама номи Атама
Иброҳим ас-Сонжаний ан-Насафий Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Маъқал ас-Сонжаний ан-Насафий шу қишлоқдан бўлиб, Насаф аҳлининг машҳур имоми эдилар. Насафда Туфайл ибн Зайддан кейин қози бўлганлар. Бу киши ҳадис ва фиқҳ илмларини яхши билувчи, пок ва ғамхўр кишилардан эдилар. Ҳадис жамлаб, уларни тасниф қилганлар. Илм талабида Хуросон...
Сунна Суннага берилган нисбат бўлиб, бу бидъатнинг зиди, мухолифи деган маънони англатади. Бидъат аҳли кўпайиб кетган бир вақтда бир гуруҳ уламолар шу нисбатни қўллашни маъқул кўрганлар.
Аҳмад ас-Сунний Абу Салама Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Сунний бу нисбат билан машҳурдирлар. Насаф аҳлидан. У ернинг – Насафнинг шайхларидан эдилар. Бу киши аввал мўътазилий, кейин сунний бўлганлар. Абу Салама Ҳусайн ибн Аҳмад ас-Сунний исмли бир фарзандлари шайх эдилар. «Ад-Деҳқон» номи билан танил...
Суводиза Суводиза – Нахшаб қишлоқларидан. Насаф аҳли бу қишлоқлик кишиларга нисбат берганда «ас-Сувоий» дер эди. Аммо тўғриси «ас-Суводий»дир.
Иброҳим ас-Суводий Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Луқмон ас-Суводий.  Муҳаммад ибн Ақийл ал-Балхий, Аҳмад ибн Ҳам ас-Саффор, Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Боҳилий, Солиҳ ибн Абу Румайҳ ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ишончли муҳаддис эдилар. Ҳижрий 371 (милодий 982) йилда Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ақийл ал-Балх...
Муҳаммад ас-Саломий ан-Насафий Абу Наср Муҳаммад ибн Яъқуб ас-Саломий ан-Насафий Насаф аҳлидан. Кучли шайх, тўғри сўз олим ва кўп ҳадис билувчи эдилар. Абу Наср ас-Саломийнинг фарзандлари бўлмаган. Насафда минора қурганлар ва: «Ҳазал буржу лий би манзилат ал-валад» (Бу минора менинг учун фарзанд ўрнидадир), деган...
Шовхарон Шовхарон – Насаф қишлоқларидан. Иморатлари кўп бўлиб, кейин харобага айланган. Унинг номигина қолган.
Муҳаммад аш-Шовхароний Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Жаъфар аш-Шовхароний Абу Амр ибн Абу Комилнинг суҳбатдоши бўлган. Ҳижрий 383 (милодий 994) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.
Иброҳим ан-Насафий аш-Шоҳидий Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб ан-Насафий аш-Шоҳидий Насаф аҳлидан. Дастлаб оталари Абдулваҳҳоб аш-Шоҳидийдан, кейин Абу Наср Лайс ибн Наср ал-Кожарий ва Абул Фаворис Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Насафийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қи...
Шарғиён Шарғиён – Бухородан беш фарсах узоқликдаги Шарғ (Чарх) қишлоғи. Насафда ҳам Шарғиён деган кўча бор. У «Кўйи Чарғиён» дейилади. Бухоронинг Шарғ (Чарғ) қишлоғидан шу кўчага кўчиб келган кишиларга «аш-Шарғиёний» деб нисбат берилган.
Аҳмад аш-Шарғиёний ан-Насафий Абу Наср Аҳмад ибн Али аш-Шарғиёний ан-Насафий Насаф аҳлидан бўлиб, ушбу маҳаллада яшаганлар. Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 403 (милодий 1013) йил рамазон ойининг ўн олтинчисида вафот этганлар.
Ширакат Ширакат – Насаф қишлоқларидан.
Аҳмад аш-Ширакатий Абу Наср Аҳмад ибн Аммор аш-Ширакатий.  Абу Муҳаммад Наср ибн Муҳаммад аш-Ширакатийдан Имом ат-Термизийнинг «Сунани Абу Исо» китобларидан таълим олганлар. Ҳижрий 400 (милодий 1010) йилнинг шаъбон ойида Ширакат қишлоғида вафот этганлар.
Ҳасан аш-Ширакатий Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Муҳаммад аш-Ширакатий ишончли шайх бўлганлар. Абу Мансур Абдуллоҳ ибн Сулаймон ал-Карминий ва Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал-Қаффол аш-Шошийдан таълим олганлар. Ҳижрий 408 (милодий 1018) йилнинг шаввол ойида Ширакат қишлоғида вафот этганлар.
Толиб аш-Ширакатий Абу Аҳмад Толиб ибн Али аш-Ширакатий. Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Толибнинг оталари. Имом ал-Бухорийдан ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Муқридан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 288 (милодий 902) йилнинг рамазон ойида вафот этганлар.