Бўлимлар
Атама номи Атама
Соиғ Соиғ арабча сўз бўлиб, заргар деган маънони англатади. Насафда «ас-соға» (Заргарлар) кўчаси бор.
Муҳаммад ас-Соиғий ан-Насафий Абу Али Муҳаммад ибн Усмон ас-Соиғий ан-Насафий - Насафда «ас-соға» (Заргарлар) кўчаси бор. Муҳаммад ас-Соиғий ан-Насафий заргар эмасдилар. Абу Али ас-Соиғий фозил, илмга чанқоқ эдилар. Илм талабида Ироқ, Миср, Ҳижоз, Бағдодга бўлиб, у ерларнинг уламоларидан таълим ол...
Жаъфар ас-Садиқий ан-Насафий Абул Фазл Жаъфар ибн Муҳаммад ас-Садиқий ан-Насафий Насаф аҳлидан. Абул Қосим Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бағавийдан ҳадис ривоят қилганлар.
Муҳaммад ат-Толибий Абу Яъмар Муҳaммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ат-Толибий Насаф аҳлидан. Абу Яъло Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий ва Муҳаммад ибн Толиб ан-Насафийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Умрларининг охирида кўзлари ожиз бўлиб қолган. Ҳижрий 386 (милодий 997) йилнинг шаъбон ойида Насафда вафот этганлар.
Али ат-Толибий Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ат-Толибий Абдулмуъмин ибн Халаф ан-Насафий ва Муҳаммад ибн Закариёдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос ал-Мустағфирий ал-Ҳофиз уч ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 386 (милодий 997) йилнинг рамазон ойида вафот этганлар.
Иброҳим ан-Насафий ат-Турхорий Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Абу Али ан-Насафий ат-Турхорий Насаф аҳлидан. Абул Фаворис Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Насафийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз у кишидан «Муснади Усмон ибн Аффон» китобини ва Иброҳим ибн Маъқалнинг «Мус...
Муҳаммад ал-Имроний ал-Касбавий Абу Бакр Муҳаммад ибн Қосим ал-Имроний ал-Касбавий Касба аҳлидан. Касба Насаф қишлоқларидандир. Катта боболарининг исми Имрон бўлганлиги учун «ал-Имроний» деб нисбат берилган. Самарқандда раис ва вазир лавозимларида ишлаганлар. Кейинчалик ҳамма ишларини қўйиб, умрларининг охирида Аб...
Ғубдин Ғубдин*– Насафдан икки фарсах узоқликдаги қишлоқ. Бу қишлоқдан кўп илм аҳли етишиб чиққан.*Қарши туманидаги Ғубдин ҚФЙ.
Муҳаммад ал-Котиб ал-Ғубдиний Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Наим ал-Котиб ал-Ғубдиний - Ғубдин (Насафдан икки фарсах узоқликдаги қишлоқ)дан бўлиб, котиб эдилар. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Устоз ал-Бухорийдан таълим олганлар. Ҳижрий 381 (милодий 992) йилнинг муҳаррам ойида вафот этганлар.
Ҳусайн ал-Ғубдиний Абу Наим Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-Ғубдиний ишончли муҳаддис, солиҳ, тўғри сўз эдилар. Кўп ҳадис билардилар. Илм ўрганиш учун Хуросон, Ироқ ва Ҳижозда бўлиб, у ернинг машойихларидан таълим олганлар. Бухорода Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайёмдан, Абу Саҳл Ҳорун ибн Аҳмад ал-Астрободийдан ва Абу...
Ало ал-Ғубдиний Абул Ҳусайн Ало ибн Муҳаммад ал-Ғубдиний Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ва Абу Аҳмад Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ар-Розийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 409 (милодий 1019) йилнинг рамазон ойида Насафда вафот этганлар.
Ҳасан ал-Ғубдиний ал-Батхудоний Абу Али Ҳасан ибн Абдуллоҳ ал-Ғубдиний ал-Батхудоний. Қори, фозил, солиҳ кишиларидан эдилар. Абу Бакр ал-Баладий ва Муҳаммад ибн Аҳмаддан таълим олганлар. Ҳижрий 491 (милодий 1099) йил муҳаррам ойининг биринчи кунида таваллуд топиб, ҳижрий 551 (милодий 1157) йилда вафот этганлар.
Абдуллоҳ ал-Ғубдиний Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Ғубдиний котиб бўлиб, Бухорода яшаганлар. Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём ва Муҳаммад ибн Собир ал-Бухорийдан таълим олганлар. Ҳижрий 420 (милодий 1030) йилда вафот этганлар.
Муҳаммад ал-Ғубдиний ан-Насафий Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Ғубдиний ан-Насафий фозил, имом эдилар. Самарқанд қозиси бўлганлар. Абу Таййиб Тоҳир ибн Ҳасан ал-Мутаввиъийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 505 (милодий 1112) йилнинг сафар ойида Бухорода вафот этганлар.
Фархуздиза Фархуздиза – Насафдан икки фарсах узоқликдаги қишлоқ.