Умар ал-Фархуздизажий
|
Шайх Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ал-Фархуздизажий. Ҳижрий 491 (милодий 1099) йилда таваллуд топганлар. Бу киши солиҳ шайх, вазмин, камтарин инсон бўлиб, эшитган ҳадислари саҳиҳ эди. Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобидан, ал-Азрақийнинг «Ахб...
|
Али ал-Фархуздизажий
|
Али ибн Нажоҳ ал-Фархуздизажий - Фархуздиза (Насафдан икки фарсах узоқликдаги қишлоқ)нинг пешқадам олимларидан. Бу киши ва шу қишлоқ аҳли ҳақида Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида зикр қилганлар.
|
Ал-Фазовий
|
Ал-Фазовий - Бу боболарининг исмига берилган нисбатдир
|
Муҳаммад ал-Фазовий
|
Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал-Фазовий Насафдан бир фарсах узоқликдаги Афрон қишлоғидан. Иброҳим ибн Маъқал ан-Насафийдан таълим олганлар. Тахминан ҳижрий 320 (милодий 933) йилда вафот этганлар.
|
Аҳмад ал-Фазовий ал-Офуроний
|
Абу Амр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фазовий ал-Офуроний илм талабида ҳижрий 320 (милодий 933) йилда Ироққа бориб, ҳадис илмидан кўп таълим олганлар. Ҳижрий 325 (милодий 938) йилда ёш вафот этганлар
|
Аҳмад ал-Фазовий ал-Офуроний
|
Абул Азҳар Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фазовий ал-Офуроний оталаридан ва Абул Аҳвас Муҳаммад ибн Муслим ал-Косийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос ал-Мустағфирий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 286 (милодий 900) йилдан кейин вафот этганлар.
|
Фанкад
|
Фанкад – Насаф қишлоқларидан.
|
Муҳаммад ал-Фанкадий
|
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мансур ал-Фанкадий. Ҳофиз ал-Қуръон эдилар. Тамом ибн Муҳаммад ал-Муқри ва Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Аваз ал-Муқридан Қуръони каримдан таълим олганлар. Бу киши ҳақида Абул Аббос ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида маълумот берганлар.
|
Аҳмад ал-Фаннуий ад-Дабусий
|
Аҳмад ибн Амр ал-Фаннуий ад-Дабусий Насаф аҳлидан бўлиб, Дабусияда ҳижрий 93 (милодий 713) йили Қутайба ибн Муслим қўлида мусулмон бўлганлар.
|
Фижакат
|
Фижакат – Насаф қишлоқларидан.
|
Аҳмад ал-Фижакатий ан-Насафий
|
Қози Абу Наср Аҳмад ибн Тоҳир ал-Фижакатий ан-Насафий Самарқандда боболари Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исо ал-Фижакасийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 522 (милодий 1129) йилнинг рабиъул аввал ойида вафот этганлар.
|
Муҳаммад ал-Фижакатий ан-Насафий
|
Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Фижакатий ан-Насафий. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 452 (милодий 1061) йилнинг сафар ойида таваллуд топганлар.
|
Маҳмуд ал-Фижакасий ан-Насафий
|
Қози Абул Музаффар Маҳмуд ибн Абдураҳим ал-Фижакасий ан-Насафий. Самарқандда оталаридан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий таълим олганлар. Ҳижрий 523 (милодий 1130) йилнинг зулқаъда ойида Фижакас қишлоғида шаҳид бўлганлар.
|
Мансур ан-Насафий ал-Қариний
|
Абу Талҳа Мансур ибн Муҳаммад ан-Насафий ал-Қариний Базда аҳлидан. Боболарининг исми Қарина бўлган. Шунинг учун «ал-Қариний» деб нисбат берилган. Бу киши – Имом ал-Бухорийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китобларини ривоят қилган кучли ва ишончли муҳаддис. Ҳижрий 329 (мило...
|
Ал-Қаллосий
|
Ал-Қаллосий - Насафда илм аҳли учун қурилган машҳур уй бор. Унинг номи «ал-Қаллос»дир.
|