Бўлимлар
Атама номи Атама
Аҳмад ал-Қаллосий ан-Насафий Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Қаллосий ан-Насафий Насафда имом эдилар. Самарқанд қозиси Мансур ибн Аҳмад ал-Ғазакийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Самарқанд имомларидан бўлган Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Санкбосийдан ҳадис ёзиб олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳа...
Али ал-Қаллосий Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ал-Қаллосий Насафда раис бўлганлар. Ҳижрий 358 (милодий 970) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 447 (милодий 1056) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.
Муҳаммад ал-Қаллосий Абу Бакр Муҳаммад ибн Наср ал-Қаллосий Самарқандда Имом Али ас-Санкбосийдан фиқҳ илмидан таълим олганлар. Ҳижрий 418 (милодий 1028) йилнинг зулҳижжа ойида таваллуд топиб, ҳижрий 485 (милодий 1093) йил зулҳижжа ойининг ўн саккизинчисида, чоршанба куни Насафда вафот этганлар.
Носир ал-Қаллосий Абу Муҳаммад Носир ибн Муҳаммад ал-Қаллосий Насаф ва Самарқанд уламоларидан таълим олганлар. Умар ан-Насафий айтадилар: «У кишини учратганимда мен ҳали ёш эдим. У зот кўп ҳадис ёзиб олганлар. Ҳижрий 421 (милодий 1031) йил зулҳижжа ойининг ўн бешинчисида таваллуд топиб, ҳижрий 472 (милодий 1080)...
Кожар Кожар – Насафдан икки фарсах узоқликдаги қишлоқ. Бу қишлоқдан кўп муҳаддис, олим ва имомлар етишиб чиққанлар.
Муҳаммад ал-Кожарий Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Кожарий. Бу киши Абу Саҳл Ҳорун ибн Аҳмад ал-Астрободий, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Фақиҳ ал-Ҳиндувоний ва Абул Фаворис Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Насафийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 411 (милодий 1121...
Аҳмад ал-Кожарий Абу Салама Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Кожарий. Лайс ибн Наср ал-Кожарийдан таълим олганлар. Бу кишидан Абу Туроб Исмоил ибн Тоҳир ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 410 (милодий 1020) йил зулҳижжа ойининг йигирма еттинчисида жума намозидан кейин вафот этганлар. Шанба куни дафн қилинганлар.
Косан Косан* – Насаф қишлоқларидан.*Қашқадарё вилоятидаги Косон шаҳри.
Муоз ан-Насафий ал-Косаний Абу Абдураҳмон Муоз ибн Яъқуб ан-Насафий ал-Косаний. Зоҳид, олим, тақводор ва солиҳ кишилардан эдилар. Ҳижрий 219 (милодий 834) йилда жомеъ масжидини қурганлар. Шунингдек, «Сиккат уз-зуҳҳод»да (Зоҳидлар кўчаси) масжид, таҳоратхона ва қудуқ қурганлар. Бу кўча «Абу Абдураҳмон аз-Зоҳи...
Аҳмад ал-Косаний Абу Наср Аҳмад ибн Шайх ал-Косаний. Адиб, шоир, фозил ва фақиҳ кишилардан эдилар. «Тавотир ал-ҳужаж» («Кетма-кет ҳужжатлар») китобини таълиф қилганлар. Шофеъий мазҳабининг йирик фақиҳи бўлганлар.
Абу Наср Аҳмад ал-Косаний Абу Наср Аҳмад ибн Жаъфар ал-Косаний Косон аҳлидан. Абул Аббос ал-Мустағфирийнинг куёвларидан. Лақаблари «Шуъба» эди. Бу лақабни қайноталари қўйганлар. Ҳадис илмини яхши билар эдилар. Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Астрободий, Абу Салама Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Сунний, Абул Аббос а...
Ҳамза ал-Комилий Абу Яъло Ҳамза ибн Муҳаммад ал-Комилий Насаф олимларидан. Бу киши ҳақларида Абул Аббос ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида айтадилар: «ал-Комилий қарилик чоғларида мендан, Жаъфар ибн Муҳаммад ат-Тубанийдан, Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Маккийдан, Аҳмад ибн Ҳусайн ал-Жавбақий...
Кубинда Кубинда – Насаф қишлоқларидан.
Наср ан-Насафий ал-Кубиндавий Абу Лайс Наср ибн Мунзир ан-Насафий ал-Кубиндавий. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом ва Мисрда бўлиб, у ердаги машҳур олимлардан таълим олганлар. Бу киши ҳақларида Абул Аббос ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида зикр қилганлар. Дажла дарёсида сувга ғарқ бўлганлар.
Муҳаммад ал-Кубиндавий Абу Бакр Муҳаммад ибн Моноз ал-Кубиндавий . Фозил имом эдилар. «Шуъба» номи билан танилгандилар. Аҳмад ибн Жаъфар ан-Насафий ва Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Касбавийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 430 (милодий 1039)...