Бўлимлар
Атама номи Атама
Фақир Фақир - камбағал, моддий ёки маънавий жиҳатдан муҳтож одам. Камбағал (фуқаро)га, яъни ижтимоий жиҳатдан ночор одамларга ғамхўрлик қилиш зарурлиги Қуръони каримда, сунна ва панднома асарларида алоҳида таъкидланади. Зоҳидлик ва сўфийлик "камбағаллик" ("фақр", "фуқр")ни ке...
Фидоийлар Фидоийлар - (араб. - бирон мақсад йўлида ўзини қурбон қилишга тайёр шахслар) - ўрта асрларда Эрон, Сурия, Ливандаги яширин ҳашшошийлар ташкилотининг аъзолари. Кейинги даврларда мусулмон мамлакатларидаги қуролланган озодлик кураши қатнашчиларига нисбатан ҳам кўпинча Ф. атамаси ишлатила бошланди. Мас....
Фиръавн Фиръавн - Қадимги Миср подшоларининг номи. Ф.ларнинг 31 сулоласи маълум. Охирги Ф. македониялик Искандар (мил. ав. 356-323) Мисрни босиб олган пайтда ҳукм сурган. Қуръонда тилга олинган Ф. ўзини худо деб эълон қилган золим подшоҳни ифодаловчи умумлашма ном. Аллоҳ унинг ҳузурига Мусо (ас)ни юборади....
Фирқа Фирқа - (кўплиги фироқ; синонимлари милла, тоифа, синф) - ақоидга доир бир ёки бир неча масала юзасидан махсус фикрга эга бўлган кишиларнинг ташкилий гуруҳи; мактаб, жамоа. Муҳаммад (сав) мусулмонлар жамоаси 73 жамоа (фирқа)га бўлиниб кетади деб башорат қилганлар. Фақихдар диний-сиёсий гуруҳдар, ило...
Фитр Фитр - фитр садақа (араб. - рўза якуни садақаси) - исломда рамазон ойи тугаши муносабати билан бериладиган садақа. Ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун икки ярим килограмм хурмо, арпа, ун ёки гуруч, ёки уларнинг қиймати миқдорида пул эҳсон қилиши вожибдир. Муҳтожликда яшовчи оила аъзолари ҳам ҳайит ку...
Фитрат Фитрат - Абдурауф Абдураҳим ўғли (1886-1938.4.10) - маърифатпарвар, Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг йирик намояндаси. Дастлаб Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. Маккага бориб, Ҳаж амалини бажарган. Истанбулда дорилфунун ва мадрасада ўқиган (1909-13). Бухорога қайтгач, жадидчилик ҳар...
Фол Фол - (форс. - олдиндан айтиш, топиш, араб. - келажакнинг яхшилик белгиси), р о м -кишилар такдирини, келажакни ёки номаълум воқеа ва ҳодисаларни "айтиб бериш"нинг сохта ҳар хил усуллари. Ф. дастлаб ибтидоий жамоа давридаёқ пайдо бўлган. Овчилик, сўнгра чоравачиликнинг вужудга келиши билан...
Форобий Форобий - Абу Наср (873-950) - ўрта осиёлик қомусий олим, файласуф. Сирдарё қирғоғидаги Фороб ш.да туғилган. Бухоро ва Самарқандда ўқиди. Эрон шаҳарларида бўдди. Ўрта аср фани ҳамда тилларни ўрганди. Айрим маълумотларга қараганда, у 70 дан ортиқ тилни билган. Аристотел ва Платон асарларини шарҳлаб б...
Фотима Фотима - (тахм. 605/606—632/633) -Муҳаммад (сав)нинг кенжа қизлари. Ф.га эътиқод қилиш шиалар ўртасида кенг тарқалган. Шиа имомлари ва мусулмон мамлакатларидаги кўпчилик сулолалар (Идрисийлар, Фотимийлар, Саъдийлар ва б.) шунингдек, барча саййидлар Ф. ва унинг эри Али ибн Абу Толиб авлодлари д...
Фотимийлар Фотимийлар - (909 - 1171) - исмоилий халифалар сулоласи; ўзларини Жаъфар ас-Содиқ (765 й.в.э.) ўғли Исмоил орқали Али ва Фотима авлоди деб ҳисоблаганлар (қ. Жаъфарийлик). Сунний муаррихлар Ф.нинг Али авлоди эканликларини рад этиб, уларни убайдийлар яъни исмоилийлар имоми Убайдуллоҳ ал-Маҳдий (Ф. сул...
Фотиҳа Фотиҳа - (араб. - очмоқ, бошламоқ) - 1) Қуръоннинг биринчи (бошланғич) сураси номи. Ф. 7 оятдан иборат бўлиб, унда Аллоҳ таолога ҳамд, унинг сифатлари, қиёмат куни эгаси эканлиги, ибодат, ихлос, дуо, ёлвориш, яхши умматларнинг зикри ва ёмон йўлдан юрганларнинг оқибати нима бўлиши зикр қилинган. 2) Б...
Фуруъ ал-Фиқҳ Фуруъ ал-Фиқҳ - фиқҳнинг "тармоқлари", ислом позитив ҳуқуқини ташкил қилувчи фикҳнинг бир қисми. Дастлаб "фуруъ" истилоҳи Муҳаммад аш-Шайбонийнинг "Китоб ал-асл фи-л-фуруъ" (ал-Мабсут номи билан кўпроқ машҳур) асарида қайд этилган. Муҳаммад аш-Шофиъий аниқ таърифлаган ф...
Гилоний Гилоний - (Жилоний) Муҳиддин Абдулқодир ибн Аби Солиҳ Жангийдўст (1077- 1166) - форс илоҳиётчиси, мутасаввиф. Гилон вилояти (Эрон) да туғилган. 18 ёшида Бағдодга келиб сабоқ олади. Унинг ҳанбалийлик мазҳабига оид ваъзлари шуҳрат қозонади. Кейинчалик Г. Қуръон тафсирчиси ва муфтий сифатида фаолият кў...
Гуноҳ Гуноҳ - (форс - жиноят, айб; асли шу маънодаги араб. "жуноҳ" сўзидан олинган) -шариат қонунларига ва диний ақидаларга хилоф иш ёки ҳаракат. Ислом динида энг катта Г. - ширк, яъни Аллоҳни бутунлай инкор этиш ёки унга тенг келадиган бошқа илоҳий кучлар бор, деб эътиқод қилиш ҳисобланади ва б...
Гургоний Гургоний - Абулқосим Али (10-а. охири -ваф.тахм. 1058) - тасаввуфнинг Хуросон мактаби шайхларидан. Туғилган ва вафот этган йили, қабрининг қаердалиги ҳақида аниқ маълумотлар етиб келмаган. Али ибн Усмон Ҳужвирий (ваф.тахм. 1072) "Кашф ул-маҳжуб" асарида Г. билан бир неча марта (аксарият Ту...