сарийя
|
Сарийя – жанг қилиш ёки маълумот билиб келиш учун душман тарафга юбориладиган кичик қўшин (отряд). Одатда тунда юрилгани учун «сарийя» (тунда юрувчи) деб аталган.
|
қийрот
|
Қийрот – миқдор ўлчови. Унинг миқдори турли ўлкаларда турлича бўлган. Масалан, маккаликларда қийрот динорнинг йигирма тўртдан бир улуши ҳисобланса, аксар юртларда йигирмадан бири бўлган. Аммо «қийрот» калимаси кейинчалик бир нарсанинг ниҳоятда кўплигини, чексизлигини ифода этиш учу...
|
хумус
|
Хумус – ўлжанинг бешдан бири.
|
ҳантам
|
Ҳантам – лой, жун ва қон аралашмасидан ясаладиган хум.
|
дуббо
|
Дуббо – қуритиб, ичи ўйилган қовоқ.
|
нақийр
|
Нақийр – қуритиб, ичини ўйиб, идиш ясалган хурмо илдизи.
|
музаффат
|
Музаффат – зифт билан бўялган идиш. Меш ва саноч каби идишларни сув ўтмайдиган қилиб мустаҳкамлаш учун ишлатиладиган елимсимон қора модда зифт деб аталган.
|
муқайяр
|
Муқайяр – қийрланган идиш. Қийр бир ўсимлик бўлиб, қуритиб куйдирилган ва ундан олинган модда билан идишлар мустаҳкамлаш мақсадида бўялган. Аслида «муқайяр» билан «музаффат» битта нарса, яъни бир хил идиш. Шунинг учун Ибн Аббос розияллоҳу анҳу гоҳида «музаффат&raq...
|
набиз
|
«Набиз» деб хурмо, майиз каби қуруқ меваларни сувга ивитиб, хамрга айланмай туриб истеъмол қилинадиган ивитмага айтилади. Агар унинг вақти ўтиб кетса, хамрга, яъни маст қилувчи ичимликка айланиб қолади.
|
имом
|
«Имом» сўзи луғатда «эргашиладиган шахс» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса ўрнига қараб турли маъноларда ишлатилади. Бу ўринда мусулмонларнинг диний ва сиёсий раҳбарлари кўзда тутилган. Ислом давлати халифаларини ҳам имом деб номлашган. Илм ва тафаккур бобида юксак ма...
|
муқрий
|
Муқрий – Қуръон ўқитувчи устоз.
|
қори
|
Қори – Қуръон ўқувчи.
|
муновала
|
Муновала – шайхнинг ўзи эшитиб қабул қилган «асл»ни ёки «фаръ»ни толиби илмга бериб, «Бу менинг эшитганим» ёки «фалончидан ривоятим» деб, «Буни мендан ривоят қилавергин» ёки «Буни мендан ривоят қилишингга ижозат бердим» ка...
|
наҳр куни
|
Наҳр куни – Қурбон ҳайити куни.
|
жуммор
|
Жуммор – хурмо дарахтининг ичидан олинадиган оқ рангли, елимсифат модда бўлиб, танасининг юқори қисмида жойлашган бўлади. Уни олиш учун дарахтнинг учи кесилади ва шундан кейин дарахт қурийди. Уни хурмонинг қалби – ичи ҳам дейилади. У ейиладиган ва қимматбаҳо нарса бўлиб, жуда ҳам фойдали...
|