муъқин
|
«муъқин» – аниқ ишонувчи одам.
|
аволий
|
Аволий – Мадинадан шарқ томонга икки милдан саккиз милгача бўлган масофадаги жойлар ва кичик қишлоқларнинг номи.
|
арз
|
Арз – қиёмат куни бандаларнинг номаи аъмоллари тақдим этиладиган, намоён қилинадиган ҳолат.
|
куня
|
Куня – кишининг ўз фарзандига нисбат берилган ҳолда олган номи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари Абул Қосим (Қосимнинг отаси) бўлган.
|
изхир
|
Изхир – Маккада ўсадиган машҳур хушбўй ўсимлик.
|
жамра
|
Жамра – ҳаждаги тош отиладиган жой
|
бурнус
|
Бурнус – қалпоқли устки кийим, капюшон.
|
варс
|
Варс – Яманда ўсадиган сариқ ўсимлик, ундан кийим ва юз бўёғи олинади.
|
маносиъ
|
«Маносиъ» деб баланд ва кенг жойга айтилади.
|
идова
|
Идова – теридан қилинган обдаста.
|
аназа
|
Аназа – учига темир қопланган, сутра вазифасини ўтовчи таёқ (ҳасса).
|
истижмор
|
Истижмор – ҳожатда тош билан тозаланиш.
|
икки яманий рукн
|
«Икки яманий рукн» деганда Каъбанинг Яман тарафидаги бурчаги билан Ҳажарул асвад ўрнатилган бурчаги назарда тутилган.
|
сибтийя шиппак
|
«Сибтийя шиппак» –- молнинг ошланган терисидан қилинган шиппак. «Сибтийя» сўзи аслида «жунсиз», «қирилган» деган маъноларни англатади.
|
ҳадас
|
Ҳадас – таҳоратсизлик, таҳоратни кетказувчи сабаб.
|