Бўлимлар
Атама номи Атама
жом Сув ичиладиган, косага ўхшаш идиш. Арабларда қадимда «қадаҳ» дейилган.
соъ Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиши сифатида ҳам фойдаланилган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3,330 литр, оғирликда 3,250 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса бир соъ ҳажмда 2,750 литр, оғирликда эса 2,040 килогр...
истиҳоза Истиҳоза – аёл кишининг раҳмидан одатий ҳайз ва нифосдан ташқари келадиган қондир.
дорулбарид Дорулбарид – қадимда шаҳарлараро хат-хабарларни тез етказиш мақсадида йўлларда барпо қилинган махсус қўнимгоҳ, почта бекати.
ҳарра «Ҳарра» сўзи қотиб қолган лавадан ҳосил бўлган қора тошли жойни англатади. 
қоғоноқ Қоғоноқ – урғочи ҳайвоннинг ҳомиласини ўраб турувчи шиллиқ парда.
фитрат Фитрат – соф инсоний табиат, яъни исломий табиат.
ҳилоб Ҳилоб – битта туянинг сути сиғадиган ҳажмдаги идиш.
муча Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлнинг тўрт мучаси* орасига ўтирса, сўнг унга куч сарфласа, ғусл вожиб бўлибди», дедилар».  * «Муча» деб таржима қилинган сўз ҳадисда «шуъаб» («аъзолар»...
сариф Сариф – Макка яқинидаги қишлоқ.
хамийса Хамийса – ипак ёки жундан тўқиладиган, қалин тўртбурчак эн кийим. Ундан устки кийим сифатида фойдаланилган ва у ётоқда ёпинчиқ вазифасини ҳам бажарган.
хамийла Хамийла – жундан тўқилган адёлга ўхшаш юнгли, атрофларида попуклари бор қалин мато. Ундан устки кийим, тўшак ва палос сифатида фойдаланилган.
мубошарат «Мубошарат» – эр ва хотин баданининг тўсиқсиз бир‑бирига тегиши (қучоқлашиш). Бунда бутун тана ҳам, унинг бир қисми ҳам назарда тутилади.
махсар Махсар – ёввойи заъфарон.
асб Асб – Яманда тайёрланган, иплари олдин бўялиб, сўнг тўқилган устки кийим.