Бўлимлар
Атама номи Атама
кусти азфор Кусти азфор – Ямандаги Азфор деган жойдан келтириладиган хушбўйлик. У аслида Ҳиндистондан олиб келинадиган, исириқ каби тутатиладиган хушбўй чўп бўлган. Уни майдалаб, бирор суюқликка қўшиб, хушбўй модда ҳосил қилинган. Бироқ азадор аёлларга хушбўйланиш эмас, балки ҳайз қонининг ҳидини кетказиш...
ҳасба кечаси Ҳасба кечаси – Муҳассабда туналадиган кеча. Муҳассаб – Макка билан Мино орасидаги водийнинг номи бўлиб, ҳожилар ҳаж амалларини тугатиб, Минодан қайтишда ўша ерда тунаб қолишади.
танъим Танъим – Мадинага юришда Маккага яқин бир жойнинг номи бўлган. У ер ҳозирда Макка шаҳрининг ичига кириб кетган бўлиб, Оиша розияллоҳу анҳо номидаги масжид шу ерда жойлашган. Бу ер умра учун эҳром боғланадиган мийқот ҳисобланади
бўтана Бўтана – хира, лойқасимон нарса.
хумра Хумра – хурмо новдасидан тўқилган кичик жойнамоз, бўйрача.
байдо Мадина билан Хайбар оралиғидаги жойнинг номи
зотулжайш Зотулжайш – Мадина билан Хайбар оралиғидаги жойнинг номи. 
журуф Журуф – Мадина яқинидаги жой номи.
мазода Мазода, сатийҳа – иккита терини бир-бирига улаб тикилган катта мешкоб, у асосан сафарга мўлжалланган сув идиши бўлган. 
собий Собий – эски динидан чиқиб, янги динга кирувчи. Жоҳилият араблари жоҳилиятдаги динини ташлаб, Ислом динига кирганларни шундай деб аташар эди.
ажва Ажва – хурмонинг бир тури. Мадина хурмоларининг энг яхши навларидан бўлиб, сифати ва фойдалилиги билан бошқа навлардан ажралиб туради. 
сидратул мунтаҳо Сидратул мунтаҳо – луғатда «ниҳоя дарахти», «чегара дарахти» деган маъноларни англатади. Ҳадисда таърифланишича, у бутасимон дарахт бўлиб, чавандоз бир неча ўн йил от чоптирса ҳам, унинг сояси тугамайди. Унинг «ниҳоя» деб номланишига сабаб шуки, барча махлуқ...
сепоя Сепоя – учта ёғочнинг учини бир-бирига боғлаган ҳолда тикка қилиб, кийим ва шунга ўхшаш нарсалар осиб қўйиладиган мослама (илгич).
саммоча ўраниш «Саммоча ўраниш» деганда маълум суратда кийиниш назарда тутилади: а) эн кийимни қўл-оёқларини ҳам қўшиб, бутун танасига ўраб олиш. Бунда киши қўллари эркин ҳаракат қила олмагани сабабли турли зарарлардан ўзини ҳимоя қила олмаслиги мумкин. Шунингдек, қўлини ҳаракатлантирганда аврат жойини...
эҳтибо «Эҳтибо» – орқани ерга қўйиб, икки тиззани кўтариб, бел билан болдирни қўшиб, кийимга ўраб ўтириш бўлиб, мато ўрнида инсоннинг ўз қўли бўлиши ҳам мумкин, яъни орқани ерга қўйиб, икки тиззасини қучоқлаб ўтириш ҳам «эҳтибо» дейилади.