лимос
|
Лимос – савдо молини кўрмасдан, ушлаб кўриш орқали савдо қилиб олиш. У «муломаса» ҳам дейилади.
|
нибоз
|
Нибоз – савдо молининг устига бирор нарсани ташлаш орқали сотиб олганини билдириш. У «мунобаза» ҳам дейилади.
|
бароат
|
«Бароат» сўзи ора очиқлик, шартномани бекор қилиш маъносини англатади. Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мушриклар ўртасида тузилган аҳднинг бекор қилиниши ҳакида нозил бўлган Тавба сурасининг аввалги оятлари назарда тутилган. Ҳазрати Алий Набий алайҳиссаломнинг кўрсатм...
|
Абу Ҳамза
|
Абу Ҳамза – Анас розияллоҳу анҳунинг куняси.
|
ҳайс
|
Ҳайс – қуриган хурмо, ёғ ва толқон аралашмасидан тайёрланадиган таом.
|
валийма
|
Валийма – никоҳ муносабати билан уюштирилган зиёфат, тўй.
|
мирт
|
Мирт – ипакдан ёки ипак ва юнгдан тўқиладиган йўл‑йўл устки эн кийим (яхлит мато).
|
анбижония
|
Анбижония – Анбижон деган жойдан келтириладиган нақшсиз қалин эн кийим.
|
қалансува
|
Қалансува – турли кўриниш ва ҳажмга эга бўлган бош кийим, дўппи. Уни салла остидан ҳам кийишган.
|
хафё
|
Мадина яқинидаги жой номи. Ҳадисларда Ҳафё билан Санийятул-вадоънинг ораси беш ёки олти мил дейилган.
|
санийятул-вадоъ
|
Мадина яқинидаги жой номи. Ҳадисларда Ҳафё билан Санийятул-вадоънинг ораси беш ёки олти мил дейилган.
|
бану зурайқ
|
Мадина яқинидаги жой номи. Ҳадисларда Санийя билан Бану Зурайқ масжидининг ораси бир мил, дейилган.
|
хазира
|
Хазира – таом тури. Гўштни майда тўғраб, сувда қайнатилади. Гўшт чала пишганидан сўнг уни ун билан аралаштириб, қовуриб пиширилади.
|
ражаз
|
Ражаз – қисқа вазнли шеър тури.
|
қайлула
|
Қайлула – туш пайтида мизғиб олиш.
|