Бўлимлар
Атама номи Атама
абу туроб «Абу Туроб» – луғатда «тупроқнинг отаси» маъносида. Куня саналмаган бу каби иборалар арабларда кўпинча лақаб ёки эркалаш маъносида ҳам ишлатилади. Бу ерда Абу Туроб дегани «Тупроқвой» маъносига яқин.
сож Сож – тахтанинг сифатли ва қимматбаҳо тури, у Ҳиндистондан келтирилган.
боғий Боғий – луғатда «тажовузкор», истилоҳда «одил имомга итоатсизлик қилиб, Ислом давлатига қурол кўтариб, қарши чиққан шахс».
мукотаба Мукотаба – мамлук (қул ёки чўри) билан хожа орасидаги шартнома бўлиб, унга кўра, мамлук келишувдаги қийматни маълум муддатда тўлаши билан озод бўлади.
вало Вало – озод қилиш ёки муволот туфайли ҳосил бўладиган ҳукмий қариндошликдир. Вало натижасида меросхўрлик, хун тўлаш, никоҳ валийлиги каби ҳуқуқ ва бурчлар юзага келади. Ҳанафий мазҳабига кўра вало икки хил бўлади: а) озод қилиш валоси, яъни бировни қулликдан озод қилиш; б) муволот валоси, яъни...
зул-ядайн Зул-ядайн» – икки қўл соҳиби, яъни узунқўл.
зулҳулайфа Зулҳулайфа – Мадинаи Мунаввара яқинидаги жой. Ҳозирда «Абяру Алий» деб аталади. Мадина тарафидан келадиган ҳожилар учун мийқот ҳисобланади. Макка билан Зулҳулайфанинг ораси 410 км.
самура Самура – тиканли дарахтлар оиласига мансуб бўлиб, уларнинг ичида энг сифатли ёғоч берадиган дарахт.
равҳо Равҳо – Макка билан Мадина орасида жойлашган жой номи.
рувайса Рувайса – Макка билан Мадина орасида жойлашган қишлоқ, у билан Мадина орасида ўн етти фарсах масофа бор.
арж Арж – Макка билан Мадина орасида жойлашган қишлоқ номи.
ҳаршо Ҳаршо – Тиҳома юртидаги тоғ номи бўлиб, у Мадина билан Шом орасида жойлашган. Шунингдек, унинг водийсида жойлашган Жуҳфага яқин қишлоқ ҳам шу ном билан аталган.
сафровот Сафровот – Марруз-заҳрондан кейин келадиган водийлар ёки тоғликлар.
зу туво Зу Туво – Макка яқинидаги водий.
бутҳон Бутҳон – Мадинадаги водийлардан бирининг номи.