Бўлимлар
Атама номи Атама
бақиъ Бақиъ – олдин дарахтзор бўлиб, дарахтлари кесилгач, уларнинг тўнка ва илдизлари қолган кенг майдон
мугуз Мугуз – ҳайвон шохи.
бурғу Бурғу – ичи шох шаклида кенгайиб борувчи пуфлаб чалинадиган асбоб.
васила Васила – жаннатдаги ягона мақом бўлиб, унга инсониятдан фақат бир киши эришади. Ўша мақомни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сўраш умматларнинг бурчидир. Зеро, васила башарият саййидига берилмаса, кимга ҳам бериларди. 
фазилат Фазилат – бошқалардан афзал бўлиш. Баъзилар «фазила» сўзини жаннатдаги бир мақом ҳам дейишган.
зажнон Зажнон – Маккадан бир барид масофада жойлашган тоғнинг номи. Имом Замахшарийнинг айтишича, у билан Макка орасида йигирма беш мил масофа бор. 1 мил = 1848 метр.
абтоҳ Абтоҳ – Макка ҳудудига киришдаги жой номи. У Батҳо ёки Муҳассаб деб ҳам аталади. 
хунаса Хунаса – хотинчалиш ёки ҳам эркак, ҳам аёллик сифати бўлган кимса. Хунасанинг имомлиги макруҳ саналади.
муфассал «Муфассал» – Қуръони каримнинг Ҳужурот сурасидан бошлаб то охиригача бўлган сураларнинг умумий номи. Уларнинг ўзлари ҳам, оятлари ҳам қисқа-қисқа бўлгани учун шундай номланган. «Муфассал» дегани «фосиласи кўп» деганидир. «Фосила» эса оятларнинг т...
иймон «Иймон»нинг маъноси тасдиқ этиш, ишонишдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан етказилган барча нарсаларни дил билан тасдиқлаб, уларга тил билан иқрор бўлиш «иймон» дейилади.Иймон бундай изҳор қилинади:أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ...
Абу Исҳоқ Абу Исҳоқ – Саъд ибн Абу Ваққоснинг куняси.
фотиҳатул китоб Фотиҳатул Китоб – Фотиҳа сурасининг номларидан бири бўлиб, «Қуръон очқичи» деган маънони англатади.
тиҳома Тиҳома – Арабистон яриморолининг Қизил денгизга туташ жойлари шундай номланади. Тиҳома денгиз соҳили бўйлаб Янбуъдан Нажронгача чўзилган текисликлардан иборат.
нахла Нахла – Макка билан Тоиф ўртасидаги жой номи.
масоний Масоний – оятларининг адади юзта атрофида бўлган суралар; Қуръони каримдаги еттита узун сура – Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом, Аъроф ва Юнус сураларидан ташқари «Муфассал»гача бўлган сураларнинг умумий номи.