уммул китоб (китобнинг онаси)
|
Уммул Китоб (китобнинг онаси) – Фотиҳа сурасининг номларидан бири.
|
Абдуллоҳ ибн Солиҳ
|
Абдуллоҳ ибн Солиҳ – имом Бухорийнинг шайхларидан бири. Бухорий бу ерда ушбу ҳадисни устози Абдуллоҳ ибн Солиҳдан ҳам эшитганини, фақат у «ва» боғловчиси билан ривоят қилганини айтиб ўтмоқда.
|
тоғут
|
«Тоғут» сўзининг маъноси «жуда ҳаддидан ошувчи» бўлиб, истилоҳда Аллоҳдан ўзга ибодат қилинган ҳар бир нарсани англатади. Баъзи уламолар тоғутни шайтон ҳам дейишган («Қомус»дан).
|
саъдон
|
Саъдон – тиканли ўсимлик бўлиб, туянинг севимли емиши ҳисобланади.
|
мақъад
|
Мақъад – орқа тараф, думба.
|
имло
|
Имло – бир киши айтиб турган нарсани иккинчи кишининг ёзиши.
|
вафд
|
Вафд – ҳурматли тарафнинг ҳузурига келган меҳмонлар, делегация.
|
Уторид ибн Ҳожиб
|
Уторид ибн Ҳожиб – ўша даврдаги машҳур ипакчи.
|
жувосо
|
Жувосо – Баҳрайн қишлоқларидан бири бўлиб, кейинчалик шаҳарга айланиб кетган.
|
водил-қуро
|
Водил-қуро – Мадина билан Шом ўртасидаги маълум жой.
|
айла
|
Айла – Мадина билан Миср ўртасида, Шом йўлида, Қулзум (Қизил денгиз) соҳилида жойлашган шаҳар.
|
лағв
|
Лағв – беҳуда, бефойда гап-сўз ва хатти-ҳаракатлар.
|
истаброқ
|
Истаброқ – қалин ипак мато.
|
жубба
|
Жубба – ипак, жун ва бошқа матолардан тикилган қимматбаҳо, узун устки кийим.
|
дебож
|
Дебож – нафис ипак мато.
|