жазаъа
|
Жазаъа – Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг айтишларича, олти ойлик қўй-эчки. Бу воқеада жазаъа деганда бир ёшлик улоқ назарда тутилган.
|
мусинна
|
Мусинна – қурбонлик қилишга яроқли ҳайвон. Беш ёшли туя, икки ёшли қорамол, бир ёшли қўй-эчки «мусинна» дейилади.
|
Муҳаммад ибн Алий
|
Муҳаммад ибн Алий – имом Ҳусайннинг Муҳаммад Боқир номи билан машҳур набираси. У киши ташриқ кунларида нафл, яъни фарздан бошқа намозлар кетидан ҳам такбир айтар экан. Аммо жумҳур уламолар наздида, жумладан, ҳанафийларга кўра, такбир фақат фарз намозларидан сўнг айтилади.
|
маконат
|
Маконат – мартаба, мавқеъ, обрў-эътиборга эга бўлиш, бировнинг қалбидан ўрин олиш, меҳрини қозониш. Бу ерда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ўзининг Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларидаги маконатларини назарда тутмоқдалар.
|
салъ
|
Салъ – Мадинаи Мунавварадаги машҳур тоғ, Масжиди Набавийнинг шарқий томонида, тақрибан 500 м. узоқликда жойлашган.
|
навъ
|
Навъ – қадимий Шарқ тақвимига кўра, маълум юлдузларнинг ҳар 13 кунда бири чиққанда бошқасининг ботишидир. Бу алмашув бир йилда 28 марта содир бўлади. Жоҳилият кишилари ёмғир ёғишини ўша юлдузларнинг чиқиши ёки ботишига боғлиқ деб эътиқод қилишар эди.
|
истиржоъ
|
Истиржоъ – «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» («Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтувчимиз») дейиш (Бақара сурасининг 156-оятидан). Уни каттаю кичик мусибат етган чоғда айтиш тавсия этилган. Баъзан кутилмаган ҳолатга дуч келганда истиржоъ айтиш одати ҳам...
|
истабрақ
|
Истабрақ – қалин ипак мато.
|
сунҳ
|
Сунҳ – Мадинаи Мунавваранинг чекка жойларидан бири. У билан Масжиди Набавийнинг ораси бир мил (1848 метр) бўлган.
|
бурда
|
Бурда – асосан пахтадан тайёрланган матодан тикилган устки кийим. Кўпинча барида ҳошияси ҳам бўлади. Ҳибара – Ямандан келтириладиган пахталик ёки зайтун поясидан тўқиладиган устки кийим, кўпроқ зангори рангда бўлади. Яман бурдаси хибара деб аталади
|
сидр
|
Сидр – Арабистонда ўсадиган бутасимон дарахт.
|
ҳанут
|
Ҳанут – фақат маййит учун ишлатиладиган маълум хушбўйлик.
|
кофур
|
Кофур – мусулмон ўлкаларида кенг ишлатиладиган хушбўй модда бўлиб, уни сувга қўшиб маййитни ювишга ишлатилади. Бунда жасад тез қотади ва тез айнимайди, хушбўйлигида эса инсон ва фаришталарнинг икроми бор.
|
саҳул
|
Саҳул – Ямандаги мато тўқишда, кийим бўяш ва оҳорлашда машҳур бўлган ўлка.
|
эн кийим
|
Эн кийим – тикилмаган, чойшабсимон оддий мато.
|