мусла
|
Мусла – маййитнинг жасадини қиймалаш, аъзоларини кесиб, пажмурда қилиш.
|
қодисия
|
Қодисия - Кўфадан 15 мил масофада жойлашган шаҳар.
|
Сулаймон Аъмаш
|
Сулаймон Аъмаш – ҳадисни Абу Воилдан ривоят қилган ровий.
|
мумсик
|
Мумсик – ўтакетган хасис, бахил, зиқна киши.
|
тай тоғи
|
Тай тоғи – Мадина билан Шом ўртасида, денгиз бўйида жойлашган тоғ.
|
тоба
|
Тоба – яхши, олийжаноб, ёқимли. Набий алайҳиссалом Мадинани шундай деб ҳам номлаганлар
|
анбар
|
Анбар – хушбўйликнинг бир тури. Ҳанафий мазҳабида анбардан закот берилмайди.
|
рикоз
|
Рикоз – дафина ва хазина.
|
ақит
|
Ақит – сутни қуритиб тайёрланадиган егулик.
|
саробурда
|
Саробурда – чодирнинг атрофини ўраб турадиган қурилма. Унинг эшиги бўлиб, чодирга у орқали кирилади. У асосан подшоҳлар, саркардалар ва зодагонларда бўлган.
|
икки шаҳар
|
Икки шаҳар – Ироқдаги Куфа ва Басра. Иккаласига ҳам халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида асос солинган.
|
батҳо
|
Батҳо – водийдаги майда тошли кенг ўзан, сув йўли. Зулҳулайфадаги маълум жой ҳам Батҳо деб аталади.
|
шажара
|
Шажара – Мадина-Макка йўлидаги жой номи.
|
жиърона
|
Жиърона – Тоифдан Маккага киришда жойлашган шаҳар бўлиб, у билан Макка оралиги 6–7 мил келади. У умра учун мийқот ҳисобланган.
|
ҳавдаж
|
Ҳавдаж – аёлларни кўтариб олиб юришга мўлжалланган, саватга ўхшаш мослама, аёллар тахтиравони. У кўпроқ туянинг устига ортилган.
|