бадана
|
Бадана – қурбонликка аталган туя (ҳанафий мазҳабида бадана деганда қурбонликка аталган қорамол ҳам тушунилади). Бу сўзнинг луғавий маъноси «семиз», «жуссадор»дир. Араблар семирган, етилган туя ва молларни сўйиб ҳадий қилганлари учун бу қурбонликларини «бадана&raqu...
|
ҳажун
|
Ҳажун – Байтуллоҳдан тахминан бир ярим мил (2,772 км) узоқликдаги тепалик.
|
кадо
|
Кадо – Юқори довон чеккасидаги тоғ. Баъзан мазкур довоннинг ўзи ҳам шу ном билан номланган.
|
кудо
|
Кудо – Қуйи довоннинг чеккасидаги тоғ бўлиб, бу довонни ҳам гоҳида шу ном билан аташган.
|
Абу Қилоба
|
Абу Қилоба – ровийлардан бири, Амр ибн Салима – ҳадисни ривоят қилган ёш саҳоба.
|
асбағ
|
Асбағ ‒ қуш тури. Одатда у заиф, кучсиз бўлади.
|
қараз
|
Қараз – майда баргли, ёнғоққа ўхшаш, катта дарахт. Унинг баргидан тайёрланган модда ёрдамида ошланган терилар энг яхши терилар ҳисобланган.
|
сайд
|
Сайд – овланган ҳайвон.
|
ато
|
Ато – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида жамланган ўлжа, садақа, ҳадя ва бошқа нарсалар.
|
санъо
|
Санъо – кўҳна шаҳарлардан бири, қадимдан Яманнинг пойтахти бўлган. Ямома – Араб жазирасидаги қадимий шаҳарлардан бири. У ҳозир Саудия Арабистони ҳудудида, Нажднинг жанубида жойлашган.
|
мулоъана
|
Мулоъана (мубоҳала ҳам дейилади) ‒ ўзаро лаънатлашиш. Бир масала устида тортишиб, ҳар бири ўзининг ҳақ эканини даъво қилиб турган тарафларнинг «Ким ноҳақ бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин», деб лаънат ўқиши.
|
балда
|
Балда – Маккаи Мукарраманинг номларидан бири.
|
набатийлар
|
Набатийлар – асли араб бўлиб, кейин ажамлар, румликлар билан қўшилиб кетиб, насаблари ҳам аралашиб, тиллари бузилиб кетган, Шом ва Ироқ ҳудудидаги водийларда яшаган элат. Улар асосан деҳқончилик билан шуғулланишган ва шу боисдан, қудуқ қазиб, сув тортишда етарли билим ва малакага эга бўлганлар...
|
жуҳфа
|
Жуҳфа – Макка яқинидаги қишлоқ, у Шом ва Миср аҳли учун мийқот ҳисобланади.
|
фотиҳатул-китоб
|
«Фотиҳатул-китоб» – Фотиҳа сурасининг номларидан бири, аниқроғи, унинг тўлиқ номи бўлиб, «Китобни, яъни Қуръонни очувчи» деган маънони англатади. Қуръони Карим ушбу сура билан бошлангани учун шу номни олган.
|