соъат
|
Соъат – Қиёматнинг номларидан бири.
|
жигарнинг ортиғи
|
Жигарнинг ортиғи – жигарга ёпишган бир парча гўшт бўлиб, у жуда лаззатли ва хуштаъм бўлади.
|
ҳижр
|
Ҳижр – Каъбанинг тарнови томонда ярим айлана шаклида паст девор билан ўраб қўйилган жой. Аслида Иброҳим алайҳиссалом қурганларида Каъба ўша ердан бўлган. Бу жой «Ҳатим» ёки «Ҳижри Исмоил» ҳам дейилади.
|
икки рукн
|
Икки рукн – Рукн деб Каъбанинг ташқи бурчакларига айтилади. «Икки рукн» деганда Каъбанинг Ҳижр тарафидаги рукнлари назарда тутилади. Улар Яманий рукн ва Ҳажарул асваднинг (Қора тошнинг) муқобилидаги рукнлардир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Яманий рукн ва Ҳажарул асвадни ис...
|
истилом
|
Истилом – Каъбанинг рукнини ўпиш ёки қўл билан силаш. Бунинг имкони бўлмаса, истилом узоқдан туриб, имо-ишора билан ёки ҳасса каби нарсалар билан қилиниши мумкин.
|
қудайд
|
Қудайд – Макка билан Мадина ўртасидаги серсув, обод қишлоқ. Бу исм аслида ўша ердаги булоқнинг номи бўлган.
|
аҳмас
|
«Аҳмас» (кўплиги «ҳумс») – луғатда «диний удумларга қаттиқ берилган» деган маънони билдиради. Қурайш қабиласи араблар ичида диний раҳнамо ўлароқ, турли диний урф-одатларни чиқариб, уларга маҳкам турганлари учун шу лақабни олган. Кейинроқ бу лақаб диний амалл...
|
сабр қасами
|
«Сабр қасами» ‒ эгасидан ўташи талаб қилинадиган, ҳатто ўташга мажбурлаш учун эгаси ҳибсга олинадиган қасам. «Сабр» сўзи ушлаб туриш, ҳибсга олиш деган маъноларни билдиргани учун бу қасам шундай ном олган.
|
фожирларча
|
Фожирларча ‒ ёлғон қасамхўрлик билан.
|
ют
|
Ют ‒ дон-ғалла унмаган йил; очарчилик, қаҳатчилик.
|
фадакча тўқим
|
Фадакча тўқим – Фадакдан келтирилган, ўша ерда тикилган тўқим. Фадак Мадинадан 2-3 марҳала (88-132 км) узоқликда жойлашган.
|
тайба
|
Тайба – пок, тоза, мусаффо дегани бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шу сўзлари билан Мадинанинг номларидан бири бўлиб қолган.
|
фазих
|
Фазих – хамр турларидан бири. У буср деган навли хурмо мевасини ёриб, ичига сув қуйиб, ачитиб тайёрланган.
|
марфуъ
|
Марфуъ – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга изофа қилинган сўз, феъл, тақрир ёки сифатдир.
|
ла аввааҳун
|
«Ла аввааҳун» - кўп оҳу нолали дегани. Муаллиф ояти каримада келган Иброҳим алайҳиссаломнинг бу сифати ҳайиқиш ва қўрқув юзасидан ҳосил бўлганини таъкидламоқда. Шу билан бирга, ундан ясалган «та`авваҳа» калимаси оҳу нола қилиш маъносида келишига бир шеърдан далил келтирмоқда.
|