жумодо
|
Жумодо – жумодил-охир ойи. Жумодис-сонийни ҳам шундай номлаш бор. Ражаб ойини «Музар ражаби» деб таъкидланганининг боиси шуки, Музар қабиласи бу ойни кўпроқ улуғлаган, бошқа ойлар билан унинг ўрнини алмаштирмаган.
|
ҳаворий
|
Ҳаворий – хос ёрдамчи.
|
зотун-нитоқ
|
«Зотун-нитоқ» – «белбоғ соҳибаси» дегани. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан ҳижратга отланганларида Асмо розияллоҳу анҳо озуқа хуржунининг оғзини ўз белбоғи билан боғлаб берган ва шунинг учун мазкур лақабни олган. Бу ҳақда олдин...
|
умро
|
«Умро» – «умрбод» дегани. Истилоҳда умро деб бирор мулкни бировга бир умрга ҳиба қилишга айтилади. Масалан, бир киши бировга «Мана бу ҳовлим мен ўлгунча (ёки сен ўлгунча) сеникидир», деса, ҳовли ҳиба берилган кишига, ундан кейин эса унинг меросхўрларига ўтад...
|
махфий суҳбат
|
«Махфий суҳбат» – қиёмат куни Аллоҳ билан банда ўртасида бўладиган суҳбат.
|
утруж
|
Утруж – рутасимонлар оиласига мансуб бутасимон дарахт ва унинг меваси (цитрон, грейпфрут). Меваси лимонга ўхшаш, ёқимли таъмли ва ўта хушбўй ҳидли бўлади. Уни «ширин лимон» ҳам дейишади.
|
маъдан
|
Маъдан – наслнинг бошланиш нуқтаси.
|
ғиидо
|
«Ғиидо» – ноқис қилинди.
|
Абу Ҳайён
|
Абу Ҳайён – ушбу ҳадис ровийларидан бири. Ҳадисни ундан ривоят қилган ровийлар шу жойини қисқартириб айтишган экан. «Саҳиҳул Бухорий»нинг 4-жузидаги 3358-рақам остида ўтган ҳадис мазмунига ишора қилинмоқда.
|
ҳимяр
|
Ҳимяр – Ямандаги қадимий ўлка. Бусро – Шомдаги шаҳар. Макка билан Ҳимярнинг ораси ҳам, Макка билан Бусронинг ораси ҳам тахминан 1200‑1300 километр келади.
|
ҳарурийлар
|
Ҳарурийлар – хаворижлар. Улар мусулмонлар оммасидан ажраб, илк бор Куфага қарашли Ҳарурия деган қишлоқда тўпланишгани учун ҳарурийлар ҳам дейилади.
|
набатийлар
|
Набатийлар – Арабистон ярим оролининг шимоли-ғарбида яшаб ўтган қадимий араб халқларидан бири. Улар асли араб бўлиб, кейин ажамлар, румликлар билан қўшилиб кетиб, насаблари ҳам аралашиб, тиллари бузилиб кетган, Шом ва Ироқ ҳудудидаги водийларда яшаган элат. Улар асосан деҳқончилик билан шуғулл...
|
ваҳара
|
Ваҳара – саҳрода юрадиган калта, малла‑қизғиш қурт.
|
аффаакун
|
«Аффаакун» – каззоб.
|
ифк
|
Ифк – уйдирма, туҳмат. Бу сўз диний манбаларда кўпинча Оиша розияллоҳу анҳога нисбатан қилинган туҳмат маъносида ишлатилади.
|