зафор
|
Зафор – Яман қишлоқларидан бири, баъзи ривоятларда Азфор деб ҳам келган.
|
ғофилотлар
|
Ғофилотлар – ғофила, бехабар аёллар. Иймонли, иффатли аёлларнинг фаҳшга қўл уриш уёқда турсин, бундай нарсалардан ҳатто хабари ҳам бўлмагани, бу каби разолатларни хаёлига ҳам келтирмаганлари туфайли Қуръони Карим уларни муболаға билан «ғофила» деб атаган.
|
кинда
|
Кинда – Ироқдаги бир жойнинг номи. Шунингдек, Яманда Кинда деган қабила ҳам бор. Сўзловчи ўша қабила вакиллари орасида гапирган бўлиши ҳам мумкин.
|
жазъ
|
Жазъ – оларанг қимматбаҳо гавҳартош, оникс.
|
жазъи зафор
|
Зафорий мунчоқли маржон (Жазъи Зафор): Зафор – Яман қишлоқларидан бири, баъзи ривоятларда Азфор деб ҳам келган. Жазъ – оларанг қимматбаҳо гавҳартош, оникс. Жазъи Зафор деганда ўша қишлоқдан келадиган гавҳартош назарда тутилган. Ҳозирда кўпроқ «Яман жазъи» деб юритилади.
|
сабоҳ
|
«Сабоҳ!» – душман тўсатдан ҳужум қилганини кўриб қолган киши атрофдагиларни огоҳлантириш учун айтадиган сўз. Душман кўпинча тонгда ҳужум қилгани учун «Сабоҳ!» деб айтиш одат бўлиб қолган.
|
малоика
|
«Малоика» (Фаришталар) – Фотир сурасининг яна бир номи.
|
аҳбор
|
Аҳбор» (бирлиги «ҳабр») – яҳудий олими.
|
ажбуз-занаб
|
«Ажбуз-занаб» – умуртқанинг энг сўнгги поғонасида, думғазада жойлашган, седанадек келадиган уруғ. У инсоннинг уруғи ҳисобланади.
|
сакина
|
Сакина – луғатда хотиржамлик, сокинлик дегани. Бу ерда зикр қилинган «сакина» нима экани хусусида уламолар турли фикрлар айган. Баъзилар уни майин шамол деса, бошқалари фаришталар, деган. Кўпчилик уламоларнинг қарашларига кўра, сакина Аллоҳ таолонинг хотиржамлик ва раҳматни ўзида м...
|
мушаллал
|
Мушаллал – Қудайд қишлоғининг денгиз тарафида жойлашган тепалик.
|
мўмин
|
«Мўмин» – Ғофир сурасининг яна бир номи.
|
Фай
|
Фай – ("қайтариш") - мусулмонлар ғайридинлардан тинч йўл билан оладиган барча нарсалар: солиқларнинг барча тури ва байтулмол. Қуръонда айтилишича, "ма афаъа Аллоҳу ала расулиҳи минҳум" (Аллоҳ улардан Ўзининг расулига қайтарган нарса", 59:6), яъни, жангсиз қўлга туширил...
|
хох
|
Хох – Мадина билан Макка орасида жойлашган боғ.
|
фатаха
|
«Фатаха» – қўл ёки оёққа тақиладиган кўзсиз узук.
|