Бўлимлар
Атама номи Атама
сурайё Сурайё – Савр туркумидаги юлдузлар гуруҳининг номи.
арок Арок – илдизидан новдаларидан мисвок тайёрланадиган бутасимон дарахт тури. Арокнинг меваси «барийр» ёки кабас деб аталади.
вудд Вудд – машҳурроғи Вадд. Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Наср – Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми ибодат қилган бутларнинг исмлари. Барчаси Нуҳ сурасида зикр қилинган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо мазкур бутларнинг қайси қабилаларга тегишли бўлгани, қайси қабилалар уларни ўзларига илоҳ тутиб олгани ҳақида а...
давматул жандал Давматул‑Жандал – Дувматул‑Жандал ҳам дейилади. Ҳозирги Саудия Арабистонининг шимолида жойлашган қадимий шаҳар. Маккаи Мукаррамадан тахминан 1220 км узоқликда.
қатабун «Қатабун» – кичик эгар, туянинг ўркачисича келадиган эгар тури. 
ғабиитун Ғабиитун» – ҳавдаж остидан қўйиладиган эгарсифат мослама, қўм. 
алақ Алақ – лахта қон; зулук.
номус Номус – сир соҳиби, яъни Жаброил алайҳиссалом.
аҳад Аҳад – ягона. 
сомад Сомад – беҳожат ҳожатбарор.
муаввизатайн Муаввизатайн – икки паноҳчи. «Қул аъуузу», яъни «Паноҳ тилайман», деб айт» деб бошлангани учун Фалақ ва Наас суралари шу номни олган.
ямома Ямома – Арабистон ярим оролида жойлашган қадимий шаҳарлардан бири. Ҳозирда Нажд ерларига тўғри келади. Ямома жанги ҳижрий 632 санада содир бўлган. У ридда уруши сирасига киради. Бу жангда 70 нафар ёки ундан ортиқ қори ҳалок бўлган.
руқя Руқя – турли ёмонликлардан паноҳ сўраб, шунингдек, оғриқ, қўрқинч, шайтон ва сеҳрдан тузалишни сўраб ўқиладиган зикрлар. Буларни ўқиб, дам солиш ҳам руқя дейилаверади.
утружжа Утружжа – ёввойи рутасимонлар оиласига мансуб, хушбўй, лимонсимон ўсимлик ва унинг меваси; русчада цитрон. 
ҳанзала Ҳанзала – қовоқсимонлар синфига, тарвузсимонлар оиласига мансуб, таъми аччиқ полиз экини ва унинг меваси; русчада колоцинт.