суфра
|
Суфра – хушбўйликнинг бир тури. Унинг ранги сариқ бўлиб, одатда келин-куёвлар ишлатишар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурраҳмон ибн Авфнинг уйланганини кийимидаги ўша доғдан билган эканлар.
|
табаттул
|
Табаттул – ибодат мақсадида аёллардан четланиш, уйланмай ўтиш.
|
Абу Усмон
|
Абу Усмон – ровийлардан бирининг исми.
|
қассий
|
Қассий – зайтун поясига ипак аралаштириб тўқиладиган мато бўлиб, ўша вақтларда Мисрнинг Қасс деган шаҳридан олиб келинган; дебож – ўриш-арқоғи ипакдан бўлган юпқа шойи; истабрақ – дебожнинг қалини. Баъзилар буларни тоза ипак эмас деб ўйлаб қолишлари мумкинлиги учун ҳадисда алоҳида-...
|
тавр
|
Тавр – тош ёки мисдан ясалган, суюқликлар учун мўлжалланган, ичи чуқур идиш, тоғорача.
|
нақиъ
|
Нақиъ – хурмо ивитмаси. У майиздан ҳам тайёрланган.
|
зарнаб
|
Зарнаб – хушбўй ўсимлик.
|
хаттий
|
Хаттий – Баҳрайн соҳилидаги Хат деб аталган жойдан келтирилган найза.
|
азл
|
Азл – ҳомиланинг олдини олиш мақсадида эркакнинг уруғни бачадондан ташқарига тўкиши.
|
сипар
|
Сипар – қалқоннинг бир тури.
|
розиқия
|
Розиқия – зиғир матосидан тикилган узун оқ кийим.
|
мабтута
|
Мабтута – боин талоқ қилинган аёл.
|
укка
|
Укка – теридан қилинган юмалоқ меш. Унга асосан ёғ ва асал солинган.
|
урфут
|
Урфут – унча баланд бўлмаган, тиканли, бутасимон дарахт. Унинг шираси бадбўй бўлади. Асалари ундан еб қўйса, ўша ёқимсиз ҳид асалга ҳам уриб қолади.
|
аҳли ҳарб
|
Аҳли ҳарб – мусулмонлар билан тинчлик битими тузмаган, уруш ҳолатидаги ғайримусулмон юрт (дорул-ҳарб) аҳолиси.
|