аҳли аҳд
|
Аҳли аҳд – мусулмонлар билан тинчлик битими тузган ғайримусулмон юрт (дорул-аҳд) аҳолиси, иттифоқдошлар.
|
ақро
|
«Ақро» (ёки «ҳалқо») – бу ибора арабларда койиш маъносида ишлатиладиган сўзлардандир. «Ақро» – «бўғизидан сўйилгур» дегани, «ҳалқо» эса икки хил маънони билдиради: биринчиси «сочи қирилгур», иккинчиси «бўғизида...
|
халуқ суфра
|
Халуқ суфра – сариқ рангли хушбўйлик тури.
|
қуст
|
Қуст – Ҳинд, Хитой ерларида ўсадиган ўсимликнинг илдизи. Шунинг учун уни «ҳинд қусти» дейилган. У Араб жазирасига одатда денгиз орқали келтирилгани учун уни «денгиз қусти» ҳам деб аталган. Унинг оқ ва қора тури бўлиб, оқини «денгиз қусти», қорасини «Ҳи...
|
сияро
|
Сияро – ипак аралаштириб тўқилган мато ёки шу матодан тикилган чопон.
|
юлгун
|
Юлгун – патсиз ўқ.
|
зобб
|
Зобб – судралиб юрувчи ўтхўр ҳайвонлардан бўлиб, иссиқ ўлкаларда яшайди. Эчкемарга ўхшаш бўлгани учун унинг номи баъзи таржималарда хато равишда эчкемар ёки калтакесак деб ўгирилган. Зобб Арабистон ярим оролида кўп учрайди. Узунлиги 85 см.гача бўлади. Кўриниши ва шакли хунук, боши кичкина, бўй...
|
силқ
|
Силқ – барг лавлаги (мангольд).
|
ҳашафа
|
Ҳашафа – ғўр ҳолида шохида қоқи бўлиб қолган сифатсиз хурмо.
|
ҳубла
|
Ҳубла – бутасимон дуккакли дарахт, акас (акация) дарахтининг бир тури. Самура ҳам дейилади.
|
сарид
|
Сарид – таом тури. Уни ўзбек тилида «тўғрамча» дейиш мумкин. Унинг тайёрланиши қуйидагича: сувга туз солиб, унда гўштни озгина суви қолгунча, узоқ қайнатилади. Кейин буғдой нонни тўғраб, устидан гўштнинг шўрваси қуйилади ва гўштини майдалаб, ноннинг устига териб чиқилади. Сўнг усти...
|
абоа
|
Абоа - жундан тикилган, чопонга ўхшаш устки кийим.
|
тарра
|
Тарра – бодрингнинг бир тури. Одатда узунроқ, серсув, серуруғ бўлади.
|
кабас
|
Кабас – арокнинг меваси. Арок мисвок олинадиган дарахт бўлиб, унинг меваси анжирга ўхшаш бўлади. Рус тилида «сальвадора персидская» дейилади.
|
қубо
|
Қубо – Мадинаи Мунавваранинг ғарбидаги жой номи. Масжиди Набавийдан тахминан 5 км узоқликда жойлашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилиб келганларида биринчи шу жойга тушганлар ва ўша ерда илк масжидга асос солганлар.
|