фараъ
|
Фараъ – туянинг биринчи боласи бўлиб, жоҳилиятда уни олиҳаларга атаб сўйишар эди. Жоҳилият араблари яна ражаб ойининг ўнинчи куни ҳам ибодат маъносида туя сўйишар ва уларини «атира» деб аташарди.
|
миъроз
|
Миъроз – кетига пат қадалмаган камон ўқи, учи ўткирланган ёки темир тиғли ёғоч. У ов қуроли ҳисобланган.
|
мурий
|
Мурий – хамрнинг ичига балиқ, туз солиб, қуёш нурига қўйиб тайёрланадиган сирка. Балиқ билан қуёш нури хамрнинг таъсирини кетказади, маст қилиш хусусиятини йўқ қилади. Матнда «сўйгандир» деганда шу маъно кўзда тутилган. Бу билан сўйиш ҳайвонни ҳалол қилгани каби, бу икки нарсанинг...
|
анбар
|
Анбар – катта балиқ тури, кит (кашалот). Тишлари кўп, ўзи катта ва оғир бўлади.
|
балдаҳ
|
Балдаҳ – Маккаи Мукаррама яқинидаги водийнинг номи.
|
буср
|
Буср – хурмо навларидан бири. Унинг мевасини ёриб, сувга солиб, ачитиб хамр тайёрланган. Бундай хамрни «фазих» деб аташган. Фазих – хамр турларидан бири бўлиб, ўт теккизмай қилинган. У гоҳида ғўр хурмодан, гоҳида қуруқ хурмодан, гоҳида иккисининг аралашмасидан қилинган.
|
фуққоъ
|
Фуққоъ – арпа ёки туйилган майиздан тайёрланадиган ичимлик.
|
бозақ
|
Бозақ – узум шарбатини пишириб тайёрланадиган ичимлик.
|
тило
|
Тило – мусаллас. Бу сўз аслида зарҳал, лок деганидир. Бу ичимлик тайёр бўлганда шу рангда бўлади, номи ҳам шундан олинган. Бу шароб масаллиқнинг учдан бири қолиши билан тайёр бўлгани учун кейинроқ «мусаллас», яъни «учдан бир» деб аталган. Ярми қолганини «муна...
|
Одам ибн Иёс
|
Одам ибн Иёс – имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг шайхи.
|
бирзавн
|
«Бирзавн» (кўпликда «барозиину», урғочиси «бирзавнатун») – ажам оти. Айтишларича, бундай отлар араб юртларига Рум мамлакатларидан келтирилган. Бу отларнинг араб отларидан фарқи шуки, уларнинг гавда тузилиши йирик, оёғи бақувват, туёқлари катта, тоғу тош, дар...
|
жаво
|
Жаво – об‑ҳаво ёқмаслиги оқибатида пайдо бўладиган, қорин шишиш касаллиги.
|
имдод
|
Имдод – ёрдам, мадад сўраб қичқириш.
|
саъут
|
Саъут – бурунга томизиладиган дори.
|
зотилжам
|
Зотилжам – «Зотул жанб» атамаси илгари икки хил касалликка нисбатан ишлатилган. Биринчиси: ҳозирда тушуниладиган, ўпканинг қаттиқ шамоллаши, яъни пневмония. Иккинчиси эса: кўкрак қисмида нохуш ҳид ҳосил қиладиган, оғриқли касаллик. Табиблар тилида зотилжам деганда биринчи тур, яъни...
|