Бўлимлар
Атама номи Атама
лаҳйу жамал Лаҳйу Жамал – Макка билан Мадина ўртасидаги қудуқ ва унинг атрофидаги ҳудуд. У Мадинага яқин бўлиб, Маккага юришда Жуҳфадан кейин келади.
шақиқа Шақиқа – бошнинг ярми ва икки чеккаси оғрийдиган касаллик; мигрень. Унинг чаккадаги томирларнинг лўқиллаб оғриши, кўнгил айниши, қусиш каби аломатлари бор.
тияра «Тияра» – шумланиш. Бу сўз арабча «тойр» сўзидан олинган бўлиб, қуш деганидир. Илгари араблар бирор муҳим ишни қилмоқчи бўлса, масалан, сафарга чиқишдан олдин ёки бирор ишда иккиланса, қўлига қуш олиб, учиришарди. Агар қуш ўнг тарафга учса, ўша ишни қилишар, чап тарафга...
ҳома «Ҳома» сўзи тунда учиб юрадиган қушни билдиради. «Ҳома йўқ», дегани ўша қуш бахтсизлик келтиради, деб эътиқод қилиш йўқ, деганидир. Шунингдек, жоҳилият даври арабларида «Бир инсон ўлдирилса‑ю, қасоси олинмаса, унинг руҳи қуш бўлиб кезиб, ўчи олинмагунча:...
софар «Софар» сўзи ҳам турлича изоҳланган: а) жоҳилият арабларида очлик туфайли одамнинг ичида «софар» деган бир қурт пайдо бўлади, у инсонга озор беради ва бошқага ҳам ўтади, юқади, деган тушунча бўлган. «Софар йўқ» деганда мазкур тушунчанинг ботиллиги назарда тутилган...
робаъийя «робаъийя» сўзи «тишлар» деб таржима қилинди. Робаъийя деб устки ва пастки жағлардаги курак тишларнинг ёнида жойлашган тишлар, яъни устки ва пастки II тишларга айтилади. Уҳуд жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пастки иккиламчи тишлари шикастланган ва пастки лаб...
сарғ Сарғ – Табук водийсига қарашли шаҳарча. Ҳижознинг Шомга туташ тарафида жойлашган.
вашм Вашм – танага игна ёки бошқа восита билан расм ёки сўзни ўйиб, нақш солиш, татуировка.
тафоул Тафоул – яхшиликка йўйиш, шумланишнинг зидди.
Алий ибн Абдуллоҳ Маданий Алий ибн Абдуллоҳ Маданий – имом Бухорийнинг устозларидан бири.
хаз Хаз – юнг аралаш тўқилган ипак мато, нимшойи.
шамла Шамла – эн матолигича ўраниб олинадиган устки кийим.
намира Намира – жундан қилинган, оқ-қора йўлли, попук ҳошияли устки кийим.
ҳурайсий «Ҳурайсий» – қузоалик Ҳурайс деган кишига оид кийим.
утрунж Утрунж (утружжа ҳам дейилади) – бутасимон дарахт ва унинг меваси (цитрон, грейпфрут). Меваси лимонга ўхшаш, ёқимли таъмли ва жуда хушбўй бўлади. Уни «ширин лимон» ҳам дейишади. Мазкур газлама қалин бўлгани учун утрунжга ўхшатилган