сибтий шиппак
|
Сибтий шиппак – молнинг ошланган терисидан қилинган шиппак. «Сибтий» сўзи аслида «жунсиз», «қирилган» деган маъноларни англатади. Илгари араблар шиппакни ошланмаган теридан кийишган. Моддий имконияти кенгроқ кишиларгина чарм теридан шиппак кия...
|
тарвия куни
|
Тарвия куни – Зулҳижжа ойининг саккизинчи куни.
|
қубба
|
Қубба – яримшар шаклидаги чодир, арабларнинг уйларидан бири.
|
фатха
|
Фатха – кўзсиз тилла ёки кумуш узук. «Фатаха» ҳам дейилади.
|
сихоб
|
Сихоб – хушбўй ўсимликлардан қилинган, қимматли тошлар аралашмаган мунчоқ.
|
сукк
|
Сукк – хушбўйлик тури.
|
харс
|
Харс – кичик ҳалқали сирға.
|
иора
|
«Иора» луғатда «фойдаланишга бериш» деган маънони англатади. Истилоҳда эса «иора» деб бировни манфаатга текинга эга қилишга айтилади. Бошқача қилиб айтганда, иорага бериш – ҳеч қандай манфаат кўзламаган ҳолда вақтинча фойдаланиб туришга бериш, яъни фойдалани...
|
завоиб
|
Завоиб (бирлиги – зуоба) деб сочнинг ўсиб, осилиб тушиб турган қисмига айтилади.
|
қазаъ
|
Қазаъ – сочнинг бир қисмини олдириб, бир қисмини қолдириш. Бу асосан болаларда қилинган. Бу иш ғайридинларнинг одати бўлгани ва хилқатни ўзгартиришга ўхшагани учун ундан қайтарилган.
|
зарира
|
Зарира – хушбўйликнинг бир тури. У шу номли ўсимликдан олинган. Зарира қамиши (calamus) Ҳиндистонда етиштириладиган бошоқдошларга мансуб, қамишсифат доривор ўсимлик ва унинг ҳосили бўлиб, ўзидан хушбўй ҳид таратади ва хушбўйлик сифатида ишлатилади, совун, атирларга қўшилади. Кукуни ҳам хушбўйл...
|
фадак
|
Фадак - Шим. Ҳижоздаги деҳқончилик воҳаси; Мадинадан 2-3 кунлик йўлда, Хайбар яқинида жойлашган. Ҳозирда мавжуд эмас. Ф. аҳолисини яҳудийлар ташкил этиб, улар ғалла ва хурмо етиштириш билан шуғулланганлар. Исломнинг илк даврида воҳа таслим бўлиш ҳақида мусулмонлар билан тузилган битимга кўра шуҳрат...
|
адаб
|
«Адаб» сўзи (кўплиги «одоб») «маъдаба» ўзагидан олинган бўлиб, одамларни яхшиликка, маънавий зиёфатга чақиришни англатади ва мақтовга сазовор хулқ‑атворларга, иш‑амалларга нисбатан қўлланилади. Ахлоқ қалбдаги сифат бўлиб, «одоб» ана шу гўзал ахлоқ...
|
жиҳод
|
«Жиҳод» сўзи луғатда «бор имкониятни сарф қилиш», «бор‑будини ишга солиш» деган маъноларни билдиради.
|
оқ бўлиш
|
«Оқ бўлиш» ибораси араб тилида «кесиш», «узиш» деган маънони билдиради, шаръий истеъмолда эса ота‑онага азият бериш, маъсият бўлмаган ишларда уларга итоатсизлик қилиш, уларни ғазаблантириш, норози қилиш, улардан алоқани узишга айтилади. Бинобарин, уни қандайдир қа...
|