Бўлимлар
Атама номи Атама
раҳм «Раҳм» сўзи бу ерда қариндошликни билдириб, келиб чиқиши раҳм‑шафқат, меҳрибонлик мазмунидаги «роҳиман» ўзагидандир. Аллоҳнинг «ўта меҳрибон» деган маънони билдирувчи исми – Раҳмон ҳам худди шу ўзакдан олинган. Бу икки сўзнинг ўзакдош бўлишидаги ташбеҳ қарин...
зарвон «Зарвон» – қудуқнинг номи. Шориҳларнинг айтишича, аслида унинг номи «Зу Арвон» бўлган, кейин тилга мослашиб, «Зарвон» бўлиб кетган.
анжуж Анжуж (аланжуж ёки яланжуж ҳам дейилади) – увднинг бошқа номи. Увд – исириққа ўхшаш, тутатиладиган хушбўй чўп. 
сабо Араб тилида «сабо» деб шарқдан эсган шамолга, «дабур» деб эса ғарбдан эсган шамолга айтилади. 
халил «Халил» сўзи аслида қалбан бирлашиб кетган, дилдан боғланган чин дўстни англатади. Унинг мазмунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар Аллоҳдан бошқани халил тутиш мумкин бўлганида, Абу Бакрни халил тутар эдим», деган сўзларидан ҳам англаб олиш мумкин.
Набиюллоҳ «Набиюллоҳ» – Аллоҳнинг набийси дегани. 
минтақ «Минтақ» – тананинг пастки қисмига ўраб олинадиган изор каби кийим. У аввалда худди пешбанд сингари хизмат вақтида кийиладиган аёллар кийими бўлган. Ҳожар онамиз Сора онамизнинг рашкини пасайтириш мақсадида ўзини унинг хизматига шай қилиб кўрсатиш, ўзини унинг олдида хизматкордек т...
журҳум Журҳум – қадимий араб сулолаларидан. Улар асли яманлик бўлган.
байтнинг ҳатими Байтнинг ҳатими – Каъбанинг тарнов томонида одамнинг белича кўтарилган ярим айлана шаклидаги жой. Аслида Иброҳим алайҳиссалом қурганларида Каъба ўша ердан бўлган. Бу жой «Ҳатим», «Ҳижр» ёки «Ҳижри Исмоил» ҳам дейилади. Бу деворнинг ички тарафи Каъба биносини...
ҳажрул-ямома Ҳажрул-Ямома – Саудиянинг ҳозирги пойтахти Риёз ўрнида жойлашган қадимий шаҳарнинг номи. У Водил-қурода жойлашган. У ерда қадимий араб қабилалари, жумладан, Самуд қавмининг бир қисми истиқомат қилган. Ҳозирда ҳам бу жойларни «Мадоину Солиҳ» деб аташади.
хизр «Хизр» сўзи аслида «ям-яшил», «кўм-кўк», «сабза урган» деган маъноларни билдиради.
ҳиттотун «Ҳиттотун» калимаси «кечиб юбор», «мағфират қил», деган маъноларни билдиради.
ҳаббатун фи шаъротин «Ҳаббатун фи шаъротин» ибораси «бир бошоқда бир дон» деганидир. Бу ҳеч қандай маъно билдирмайдиган ибора бўлиб, Бану Исроил бу билан Аллоҳнинг буйруғини мазах қилмоқчи бўлишган.
оли «Оли» сўзи аслида аҳли‑оила деган маънони билдиради. Аммо бу сўз оят-ҳадисларда ишлатилганда кўзда тутилган оилага тегишли мўминларнигина англатиб келади. Бинобарин, «Оли Имрон», «Оли Иброҳим», «Оли Муҳаммад» дейилганда ушбу авлодлар ичидаги мўминлар н...
зутт Зутт – бўйдор, қорамағиз кишилар тоифаси.