Бўлимлар
Атама номи Атама
зироъ Зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган оралиққа қиёсан олинган. Зироъ бугунги ўлчовда 46,2 смга тўғри келади.
ҳасбияллоҳ «Ҳасбияллоҳ» ибораси «Кифоячим Аллоҳнинг Ўзи» деган маънони ифодалайди.
маноқиб «Маноқиб» сўзи «манқобатун»нинг кўплик шакли бўлиб, кишига мақтов, иззат-обрў келтирадиган, тақдирлашга сазовор хислатларга айтилади. Бошқача қилиб айтганда, бу «фазилатлар» деганидир.
ғифор Ғифор – Кинона таркибидаги қабилалардан бири. 
аслам Аслам – Бану Хузоъага мансуб қабила.
музаммам «Музаммам» сўзи маънода «Муҳаммад» сўзининг тескариси бўлиб, «ёмонланган», «мазаммат қилинган» деган маънони англатади. Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган адоватлари қаттиқлигидан у зот алайҳиссаломни ана шу сўз билан ҳам т...
перов Перов – мазоданинг сув олинадиган жўмраги.
хуз Хуз – Аҳвоз шаҳарларидан бири
кармон Кармон – Хуросон билан Ҳинд денгизи ўртасидаги юрт.
бориз «Бориз» сўзининг маъноси ҳақида уламолар бир неча хил фикр айтганлар. Баъзилари: «Бу сўз «тепалик, тоғлик жой» деган маънони билдиради, яъни у ерда яшовчи курдлар назарда тутилган», деган бўлса, бошқалари бу ерда дайламликлар, яна бирлари эса форслар деб тахмин қи...
ҳийра Ҳийра – Фурот дарёси яқинидаги шаҳар.
фарат «Фарат» деб лашкардан олдин бориб, уларнинг келишига дам оладиган жой тайёрлаб турувчига айтилади. 
шаъф Шаъф – тепа, чўққи дегани. 
саъф Саъф – хурмо дарахтининг тепа шохлари. 
намат Намат – жундан қилинадиган тукли тўшама бўлиб, уни ҳозир кигиз ҳам дейилади.